Иқтисодиёт
-
Муҳаммадаюбхўжа Пўлатович Апақов 1968 йилда Наманган вилоятининг Чортоқ туманида туғилган. Маълумоти олий, 1994 йили Тошкент молия институтини, 2004 йили Наманган Давлат университетини, 2008 йили эса Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган. Мутахассислиги - иқтисодчи, ҳуқуқшунос.
-
Янгидан ташкил этиладиган туман ҳудудига 24 та маҳалла фуқаролари йиғини, 21 та умумтаълим мактаби, 40 та мактабгача таълим муассасаси, 2 та тиббиёт муассасаси ва 12 та касалхона ўтказилмоқда. Cаноат ва ишлаб чиқаришдаги ролини ошириш мақсадида истиқболда 16 та саноат корхонаси ва 4 та кичик саноат зонаси фойдаланишга топшириш режалаштирилган.
-
Адҳам Маматович Раҳмонов 1989 йил 27 июлда Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 2015 йили Наманган муҳандислик-қурилиш институти магистратурасини тамомлаган. Мутахассислиги иқтисодчи.
-
Наманган вилоятида 2021-2022 йилларда умумий қиймати 23 триллион 700 миллиард сўмлик инвестиция лойиҳалари амалга оширилади. Ушбу 1 минг 728 та лойиҳа орқали 66 мингдан зиёд иш ўрни яратиш режалаштирилган. Бундай улкан рақамлар ортида, катта меҳнат, катта шижоат, катта масъулият ва натижаси ўлароқ катта марралар бизни кутиб турибди. Марра-ғалаба учун қадам боссак, қадамниям дадил боссак, бизга берилган ишончни оқлаган бўламиз.
-
Наманган вилояти телевидениясининг “Замонамиз қахрамони” ток-шоусида ёш тадбиркор, “Art Soft Holding” компанияси бошқаруви раиси, вилоят Кенгаш депутати Олимхон Бобохоновнинг бизнеснинг сир-асрорлари, бу йўлдаги машаққатларни енгиб ўтиш ва муваффақиятга эришиш йўллари бўйича ўз тажрибаси асосида берган маълумотлари, маслаҳат ва тавсиялари тадбиркорликни бошламоқчи бўлган ёшларни қўрқмай дадил қадам ташлаган ҳолда ўз бизнесини бошлашга ундади.
-
1 феварлдан бошлаб судья фаолиятининг самарадорлигини электрон рейтинг орқали очиқ ва шаффоф баҳолашни таъминлайдиган аниқ мезонларни ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш ишлари амалга оширилади.
-
Янги бошланаётган 2021 йил 1 январдан Ўзбекистон қонунчилигида нималар ўзгаради? Фуқаролар вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга туриш юзасидан ўзларига қулай бўлган туман (шаҳар) ички ишлар органлари ёки Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилишлари мумкин бўлади.
-
Бу йилдан бошлаб, Ўзбекистон тарихида илк бор барча туман, шаҳар ва вилоят ҳокимлари 2020 йил давомида қилган ишлари ва 2021 йил учун белгиланган режалари бўйича халқ олдида мурожаатнома ўқиб эшиттиришди. Водий вилоятлари ҳокимлари ҳисоботларидан келиб чиқиб, вилоят ҳокимларининг рейтингини тузишга қарор қилдик.
-
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2020 йил 18 декабрь куни "Ҳудудларда муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорни имзолади.
-
Ўрганишларда вилоят қишлоқ, сув ва ўрмон хўжалиги, ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасида эришилган ижобий натижалар, йўл қўйилган хато ва камчиликлар, муаммолар аниқланди. 2020 йилнинг молиявий назорат тадбирларида тўртта ҳолатда бюджет маблағларини талон-тарож қилиш ва ноқонуний ўзлаштириш ҳолатлари аниқланган ҳамда бу бўйича ўрнатилган тартибда чоралар кўрилган.