Рецидив жиноят нима?
Шахснинг илгари қасддан содир этган жинояти учун судланганидан кейин қасддан янги жиноят содир этиши рецидив жиноят, деб аталади.
Илгари ҳукм қилинган жиноятига ўхшаш жиноят содир этган, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида алоҳида кўрсатилган ҳолларда эса, махсус қисмнинг бошқа моддалари билан ҳам ҳукм қилинган шахснинг қасддан янги жиноят содир этиши эса хавфли рецидив жиноят, деб топилади.
.jpg)
.jpg)
Беш йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин бўлган қасддан янги жиноят содир этиш, яъни:
а) илгари ўта оғир жинояти учун ёки икки марта оғир жинояти учун ҳукм қилиниб, уларнинг ҳар бири учун беш йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган шахс томонидан ўта оғир жиноят содир этилиши;
б) илгари оғир жинояти учун икки марта ҳукм қилинган ёки олдин-кейинлигидан қатъи назар, оғир ёки ўта оғир жиноятлар учун уларнинг ҳар бирига беш йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган шахснинг оғир жиноят содир этиши ўта хавфли рецидив жиноят деб топилади.


Суднинг ҳукми билан ўша шахс ўта хавфли рецидивист, деб топилиши топилиши мумкин ҳам. Шахснинг бундай деб аталиш масаласи борасида унинг ўн саккиз ёшга тўлгунга қадар содир этган жинояти учун судланганлиги, шунингдек, қонунда белгиланган тартибда судланганлик муҳлатларининг тўтиб кетганлиги ёки олиб ташланган судланганлини инобатга олинмайди.
Азизбек БУРҲОНОВ,
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар
вазирлиги Академияси 1-курс курсанти.
© namangan24.uz
© namangan24.uz

.jpg)


