Жамият
-
Абдураим Хомидов фермерлик ҳаракатининг фидоий вакили, ташаббускори сифатида пахтадан юқори ҳосил олиш бўйича ўзига хос намуна мактабини яратди. 1993 йилда Ўзбекистон Республикасининг Фахрий ёрлиғи, 2001 йилда «Меҳнат шуҳрати» ордени, 2004 йилда эса Давлатимизнинг олий нишони - «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони билан тақдирланган эди.
-
Фуқаролик ишлари бўйича Наманган вилояти Чуст туманлараро судида видеоконференцалоқа режимида ўтказилган суд мажлисида атроф-муҳитга эътиборсизлик билан боғлиқ иш кўрилди.
-
Алишер Отахонович Усмонов 1964 йилда Наманган вилояти Чортоқ туманида туғилган. Мутахассислиги юрист ҳуқуқшунос. Меҳнат фаолияти давомида жиноят ишлари бўйича Наманган вилоят суди раиси, Косонсой тумани судининг раиси, Мингбулоқ тумани прокурори, Ўзбекистон Президентининг Наманган вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири, Президент давлат маслаҳатчиси ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.
-
Эндиликда фуқароларга пенсия ва компенсациялар автоматик тарзда, алоҳида ариза талаб этмасдан тайинланади.
-
Юридик фанлари бўйича фалсафа доктори Азиз Ҳикматов ижтимоий тармоқда Расул Кушербаевнинг Наманганда фуқаронинг уйида тинтув бўлганлиги иддао қилинган чиқишини изоҳлади.
-
Халқимиз орасида кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлаётган қонун лойиҳаси «Миллий тикланиш» фракцияси томонидан қўллаб- қувватланмагани боис ялпи мажлис кун тартибига киритилмади. Хўш у қайси қонун эди?
-
Конституциямизнинг аввалги таҳриридан фарқли ўлароқ, унинг янги таҳрирининг асосий ғояси шахснинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини, инсон шаъни ва қадр-қимматини таъминлаш, илгари мавжуд бўлган “давлат — жамият — шахс” парадигмасини янги: “инсон — жамият — давлат” тамойилига ўзгартиришдан иборат.
-
Наманганда шаҳар ва туман жиноят ишлари бўйича тергов судьялари тайинланди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 10 июндаги фармонига асосан, 21-28 ноябрь кунлари Судьялар олий кенгаши томонидан барча вилоятлар ва Тошкент шаҳри туманларида тергов судьялари тайинланди.
-
Президентимиз яқинда ўтказган йиғилишларида Интернетдаги радикал ғоялар Ўзбекистон аҳолисининг заиф қатламлари, жумладан, ёшларни ноқонуний гуруҳлар таъсирига тортаётгани таъкидланди. Мутасаддиларга маҳаллаларда маънавий муҳитни мустаҳкамлаш, ёшларни билим ва меҳнатга кенг жалб этиш бўйича топшириқлар берилди.
-
Наманган шаҳрида бўлиб ўтган халқ депутатлари Наманган вилояти, туман ва шаҳар Кенгашларининг қўшма сессиясида Наманган вилоятидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоларини сайлаш масаласи кўриб чиқилди.










.jpg)

.jpg)


