Наманган вилояти соғлиқни сақлаш тизимида кадр ўзгариши амалга ошди
Вилоят тиббиёт тизимида муҳим кадр ўзгаришларидан бири юз берди. Давлат тиббий суғуртаси жамғармасининг 2026 йил 21 июлдаги тегишли буйруғи билан Ёш, тажрибали шифокор-мутахассис Низомиддин Раҳимжонович Отамирзаев жамғарманинг Наманган вилояти бўлинмаси тиббий хизматлар харидини ташкил этиш бўлими бош мутахассиси этиб тайинланди.
Низомиддин Отамирзаев 1985 йил 1 ноябрда Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида туғилган. Меҳнат фаолиятини Тошкент шаҳридаги 7-сонли клиник шифохонасида ички касалликлар бўлими терапевт шифокори сифатида бошлаган.
Кейинги йилларда у Наманган давлат университети ва Россия Федерациясининг Урал Давлат тиббиёт университети ҳамкорлигидаги тиббиёт факультети, Наманган вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази, Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси, Соғлиқ сақлаш вазирлиги, Президент админстрацияси ҳузуридаги тиббиёт бош бошқармасининг 1-сонли марказий клиник шифохонасида турли масъул ва раҳбарлик вазифаларида иш олиб борган.
Янги тайинловга қадар, яъни 2021 йилдан буён Наманган вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокори лавозимида фаолият юритган.
© namangan24.uz

.jpg)


