Иқтисодиёт
-
Рустамжон Раҳмонович Исоқов 1975 йилда Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 1997 йилда Наманган саноат технология институти, 2011 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.
-
Наманган вилояти ҳокимлигида муҳим кадр тайинлови амалга оширилди. Вилоят раҳбари Хайрулло Бозоровнинг 2020 йил 4 июндаги қарорига асосан Толиб Маҳмуджонович Юсупов Наманган вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
-
МИБни ташкил этилиши, электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштиришда муҳим омил бўлди. Биргина, бу борада амалга оширилган ишларни Наманган вилояти мисолида таҳлил этадиган бўлсак, ўтган уч йил ичида энергия ресурслари соҳасида 1 трлн. 691 млрд. сўм маблағ ундиришга эришилди.
-
Наманган вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаб келган Аюбхон Орифжонович Камолов Ҳукуматнинг Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими, давлат активларини бошқариш, рақобатни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш котибиятини бошқаради.
-
Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига асосан Президент Халқ қабулхоналари бошчилигида жойларда сектор раҳбарлари ҳамда мутасадди ташкилотлар вакиллари ҳамкорлигида “Ҳар бир ёшга бир гектар” лойиҳаси амалга оширилиб келинмоқда.
-
Орадан маълум вақт ўтиб, нафақат Наманган вилояти, балки бутун Ўзбекистон ва хорижда ҳам ном қозонган “Тip-Top” шарбатларини қадоқлаш яна Янгиқўрғон тумани Исковот қишлоғи Бунёдкор маҳалласидаги корхонасида амалга оширилмоқда. Бу билан “Тip-Top” брендининг аввалги шуҳратини тиклаш сари дадил қадам ташланмоқда.
-
Эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олишда имкон қадар ўзимизнинг хайрия ишларимиз билан иштирок этмоқдамиз. "Ёшлар - келажагимиз" жамғармасининг имтиёзли кредитидан фойдаланиб, ишлаб чиқариш фаолиятини намунали йўлга қўйган йигит-қизлар ҳам ташаббус билан чиқишмоқда. "Биздан нима ёрдам, қандай хизмат бор. Маблағимиз ва озиқ-овқат маҳсулотларимиз билан кўмак беришга тайёрмиз", дейишяпти.
-
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонга имзо чекди.
-
Саховатпеша инсонлар, мард тадбиркорлар очган фонд ҳисобига кимдир маблағ туширяпти, кимдир пластик картасидан пул ўтказди, яна кимдир озиқ-овқат маҳсулотлари олиб келди. Волонтёрлар ва транспорт воситаларини ажратганлар ҳам бўлди. Шу ташаббус бошлангандан бери ўтган 3 кунда 200 миллион сўмдан ошиқ пул ва 300 миллион сўмликдан кўпроқ озиқ-овқат маҳсулотлари йиғилди.
-
“Тергачи” 25-сонли қудуғида бурғулаш ишлари учун лойиҳалаштириш ва қудуқ нуқтаси қўйилган эди. Куни кеча ишчилар 4700 метр чуқурликда бурғулаш ишларини олиб боришди ва якунда ушбу қудуқдан нефт олина бошланди.