Бу йилдан бошлаб, Ўзбекистон тарихида илк бор барча туман, шаҳар ва вилоят ҳокимлари 2020 йил давомида қилган ишлари ва 2021 йил учун белгиланган режалари бўйича халқ олдида мурожаатнома ўқиб эшиттиришди. Биз ҳам Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларида бўлиб, мурожаатномаларнинг ёритилишида ўз ҳиссамизни қўшдик. Хусусан, ҳокимлар ҳисоботлари асосида ёзилган “Наманганда қайси ҳокимнинг “пули кўп”? 4 та туман мисолида таҳлил қиламиз” сарлавҳали мақоламиз турли қизиқиш ва муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Бугун эса айнан шу йўналишда водий вилоятлари ҳокимлари ҳисоботларидан келиб чиқиб, вилоят ҳокимларининг рейтингини тузишга қарор қилдик.

ВИЛОЯТЛАР ҲОКИМЛАРИ:

Шуҳрат Абдураҳмонов – Андижон вилояти ҳокими;

Хайрулла Бозаров – Фарғона вилояти ҳокими;

Шавкат Абдуразаков – Наманган вилояти ҳокими.

МУРОЖААТНОМА ҲАЖМИ (14 шрифт, calibri):

Андижон вилояти: 61 саҳифа, 15 357 та сўз;

Наманган вилояти: 29 саҳифа, 7 508 та сўз;

Фарғона вилояти: 21 саҳифа 5 471 та сўз.

АҲОЛИ СОНИ:

Фарғона вилояти: 3.8 млн. дан ортиқ;

Андижон вилояти: 3.2 млн.дан ортиқ;

Наманган вилояти: 2,8 млн.дан ортиқ.

ЙИЛ ЯКУНЛАРИ БЎЙИЧА ЯЛПИ ҲУДУДИЙ МАҲСУЛОТ ҲАЖМИ:

Наманган вилояти – 25 трлн. сўм (режа 103,1 %);

Андижон вилояти – 37,1 трлн. сўм (режа 102,4 %);

Фарғона вилояти – 37,4 трлн. сўм (режа 102,2 %).

МАҲАЛЛИЙ ДАРОМАДЛАР:

Фарғона вилояти – 2,5 трлн. сўм (режа 112%);

Наманган вилояти – 1,5 трлн. сўм (режа 111%);

Андижон вилояти – 2,1 трлн. сўм (режа 109 %).

МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТДАГИ ҚЎШИМЧА МАБЛАҒЛАР:

Андижон вилояти: 330 млрд. сўм;

Фарғона вилояти: 245 млрд.сўм;

Наманган вилояти: 153,1 млрд. сўм.

“ТЕМИР ДАФТАР”ДАГИ МЕҲНАТГА ЛАЁҚАТЛИ АҲОЛИНИНГ БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ КЎРСАТКИЧЛАРИ:

Наманган вилояти - 34 761 та эҳтиёжманд оилалардаги 47 858 нафар меҳнатга лаёқатли аҳолининг 47 797 нафари ишга жойлаштирилган – 99 %;

Андижон вилояти - 58 776 та эҳтиёжманд оилалардаги 59 348 нафар меҳнатга лаёқатли аҳолининг 58 760 нафари ишга жойлаштирилган – 99 %;

Фарғона вилояти - 66 845 та эҳтиёжманд оилалардаги 52 367 нафар меҳнатга лаёқатли аҳолининг 50 799 нафари ишга жойлаштирилган – 97 %.

ТАДБИРКОРЛИККА АЖРАТИЛГАН КРЕДИТЛАР МИҚДОРИ:

Фарғона вилояти: 7 трлн. сўм;

Андижон вилояти: 6,3 трлн.сўм;

Наманган вилояти: 4,4 трлн.сўм.

ЯРАТИЛГАН ИШ ЎРИНЛАРИ СОНИ

Наманган вилояти: 39 920 та;

Андижон вилояти: 38 737 та;

Фарғона вилояти: 20 050 та.

2021 ЙИЛДА ЯРАТИЛИШИ РЕЖАЛАШТИРИЛАЁТГАН ЯНГИ ИШ ЎРИНЛАРИ СОНИ 

Фарғона вилояти – 75,5 мингта яқин;

Андижон вилояти – 50 мингдан зиёд;

Наманган вилояти – 47 мингга яқин иш ўринлари яратилади.

Юқорида тақдим этилган статистик маълумотларни таҳлил қиладиган бўлсак, ҳудудлар аҳоли сони ва имкониятларини ҳисобга олганда, натижалар у қадар катта фарқ қилмайди. Лекин вилоят ҳокимларининг ўзлари тақдим этган маълумотлар асосида рейтингни чиқарадиган бўлсак:

1-ўрин. Наманган вилояти;

2-ўрин. Фарғона вилояти;

3-ўрин. Андижон вилоятига тўғри келади.

Ушбу рейтинг натижаси ҳокимларнинг мурожаатномалари асосида тузилган бўлиб, вилоятлардаги асл ҳолат айнан шундай, дейиш фикридан йироқмиз. 

Хулоса ўзингиздан!

Сардорбек Раҳмонқулов.
Манба: darakchi.uz
© namangan24.uz

--> -->