Мақола топилди: 14 та

1.Биз ёнмасак, ким ёнар Ватан учун...

Она Ватанни севиш, унинг бир қарич тупроғини ҳам кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, юртимизга муносиб фарзанд бўлиш, жонажон Ўзбекистонимизнинг шону шавкатини янада ошириш, тараққиёти йўлида ўзини дахлдор ҳис этиш ҳар бир ёш учун қалб қўъри ва виждон амрига айланиши керак!


2.Наманганда масжидлар яна биттага кўпайди

Қурбон Ҳайити байрами арафасида Наманган шаҳридаги “Янги ҳаёт” даҳаси ҳудудида барпо этилган “Муҳаммад ал-Амин” жоме масжиди тантанали равишда мусулмонлар ихтиёрига тортиқ қилинди.


3."Энг улуғ, энг азиз": Наманганда фаол ижодкорлар тақдирланди

Наманган шаҳрида "Энг улуғ, энг азиз” анъанавий республика кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлди.


4.Вилоят ҳокими Чортоқда ўзи таълим олган мактабда дарс ўтди

Хайрулло Бозоров ўқувчи-ёшларни янги ўқув йилининг бошланиши билан табриклади. Вилоят ҳокими қадрдон мактабининг 9-синфида бўлиб, “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” эзгу ғояси асосидаги “Мустақиллик дарси”ни ўтди.


5.Наманганда Муроджон Аҳмадалиевнинг ота-онасига "Дамас" совға қилинди

Чустлик халқаро тоифадаги спорт устаси Наманганда муносиб кутиб олинди. Ўзбекистон шону шавкатини дунёга ёйган ўғлонни вояга етказган ота-онасига миннатдорлик билдирилиб, уларга Наманган вилояти ҳокимининг совғаси – “Дамас” автомобили калити тантанали тарзда топширилди.


6."Ҳудудгаз Наманган": Суюлтирилган газ баллони керакми? муаммосиз!

- Касбим билан фахраланаман, - дейди чилангар Обиджон Ваҳобов. – Одамларга ёрдамим тегса, уларнинг қувонганини кўрсам, хурсанд бўлиб кетаман. Ёши улуғ отахонлар, онахонларнинг дуосини олиб ишлаймиз. Элимиз биздан мамнун бўлишини хоҳлаймиз.


7.Хайрулло Бозоров Фарғона вилоятига ҳоким бўлди

10 йил давомида солиқ идораларида ишлаган Хайрулло Ҳайитбоевич Бозоров 2007-2008 йилларда вилоят ҳокимининг ўринбосари, 2008-2009 йилларда Учқўрғон тумани ҳокими, 2009-2014 йилларда Чуст тумани ҳокими, 2014-2015 йилларда Мингбулоқ тумани ҳокими лавозимларида фаолият олиб борган. 2015 йил 25 ноябрь кунидан буён айни вақтгача Наманган вилояти ҳокими лавозимида ишлаб келаётганди. У Олий Мажлис Сенати аъзоси ҳисобланади.


8.Ташрифдан кейинги таҳлил: Наманганликлар даври келди

Наманган вилоятида 2021-2022 йилларда умумий қиймати 23 триллион 700 миллиард сўмлик инвестиция лойиҳалари амалга оширилади. Ушбу 1 минг 728 та лойиҳа орқали 66 мингдан зиёд иш ўрни яратиш режалаштирилган. Бундай улкан рақамлар ортида, катта меҳнат, катта шижоат, катта масъулият ва натижаси ўлароқ катта марралар бизни кутиб турибди. Марра-ғалаба учун қадам боссак, қадамниям дадил боссак, бизга берилган ишончни оқлаган бўламиз.


9.Шайх ҳазратларини хотирлаб: Аллоҳ сизни сийлабди

Ҳазрат Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ қиз фарзандини жуда яхши кўришларига гувоҳ бўлганман. 2013 йил ёз фаслида Ҳазратни зиёрат қилгани уйларига бордим. Ҳазрат бу сафар анчада кўришдик дедилар. Бу гапга ўзимни йўқотиб қўйдим. Ҳазратга янгиликлар бор дедим. Ҳазрат ҳўш! Қани-қани айтингчи Муҳаммад Бобур жаноблари!


10.Бугун туғилган кун: Ибратли умр йўли

Абдурасул Ғаппоровичнинг фарзандлари ва шогирдларига алоҳида фахр билан “Менинг рекордимини фақат такрорлаш мумкин, лекин янгилаб бўлмайди”, деган иборалари бор. Абдурасул ака нафақат мактабда, кириш имтиҳонида ва олийгоҳда ўқиш давомида, балки прокуратура ва суд органларидаги хизмати давомида Харьков шаҳри ва Тошкент шаҳридаги малака ошириш курсларида ҳам фақат “аъло” баҳолар олди, “тўрт” ёки ундан паст баҳо нималагини билмаган.


11.Шайх ҳазратларини ёд этиб: Ўзбекзабон халқларнинг диний раҳнамоси

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари нафақат сермаҳсул ижод қилиб, кишиларни тўғри йўлга бошлади, балки барча илм аҳлини, ҳамма мусулмонларни тўғри йўлга йўллаб, унда ўзи намуна кўрсатиб, ана шу соф исломий ҳидоятда бир қанча шогирдлар ҳам қолдирдилар. Илмий ижодкорлик, китоб нашри, халқаро тармоқларда диний таълим-тарбия ишларини олиб бориш каби бир мунча хайрли фаолиятларни ҳам изга солиб кетдилар.


12.Тўйхат: Президентнинг Намангандаги дўсти

Ҳилола Юсупованинг 2017 йилдан кейинги фаолияти ҳақида рўй-рост бир гапни дангал айтиш мумкин: Сиз бу йиллар мобайнида Президентимизга чинакам елкадош, том маънода дўст бўлиб ишладингиз. Чунки, давлатимиз раҳбарининг шундай сўзлари бор: “Ким менга дўст бўлмоқчи бўлса, мактабгача таълимга эътибор қаратсин!”


13.Собиқ туман ҳокими вафот этди

Наманган вилояти жамоатчилиги оғир жудоликка учради. Вилоят ҳокимининг собиқ ўринбосари ва Косонсой тумани собиқ ҳокими, йўл қурилиши соҳасининг фахрийси, юртимизнинг иқтисодий-ижтимоий тараққиётига салмоқли ҳисса қўшган инсон Икромжон Каримов узоқ давом этган касалликдан сўнг 75 ёшда вафот этди.


14.ТИНЧЛИК УЧУН ҲАР БИРИМИЗ ЖАВОБГАРМИЗ ёхуд "пашша"дан "фил ясаётган"лар диққатига

Янги Зеландия ва Шри-Ланка давлатларида ибодат жойларида юз берган мудҳиш ҳунрезликларни ёдга олайлик: разил ниятли кимсаларнинг жирканч ишлари оқибатида масжидларда қанчадан-қанча инсонлар қони тўкилди. Юзлаб одамлар бир лаҳзада ҳаёт билан эрта видолашдилар. Бунга  ўз вақтида тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш бўйича чоралар кўрилмагани сабаб бўлди.


--> -->