Туман ҳокимининг 2023 йил 29 майдаги қарори билан Фарҳод Аҳмаджонович Мамадалиев Уйчи тумани ҳокимининг молия - иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Янги раҳбар туман фаолларга расман таништирилди, дея мухбиримизга хабар беради туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

Фарҳод Мамадалиев 1980 йилда Уйчи туманида туғилган. Маълумоти олий, 2002 йили Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, 2017 йили Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган. Мутахассислиги филолог, сиёсатчи.

Меҳнат фаолиятини 2002 йилда Тошкент шаҳридаги 296-сонли мактаб ўқитувчиси сифатида бошлаган. У 2002-2021 йилларда инсонларга ғамхўрлик халқаро фонди Тошкент ваколатхонаси, “Шарқ” телевидениеси, Наманган вилояти телерадиокомпанияси, Наманган шаҳри ва Уйчи тумани ҳокимликларида турли масъул лавозимларда иш олиб борган.

Янги тайинловга қадар, яъни 2021 йил март ойидан буён Наманган вилояти ҳокимининг матбуот котиби - ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

© namangan24.uz

--> -->