Мақола топилди: 92 та

1."Навбаҳор"да яна раҳбар ўзгарди

Йиғилишда “Навбаҳор” жамоасининг суперлиганинг ўтган уч турдаги муваффақиятсиз ўйинлари атрофлича танқидий муҳокама қилиниб, ташкилий масала кўриб чиқилди.


2.Таваллуд кун муборак: Жасоратли журналист Раҳимжон Ирисов 60 ёшда!

Устозимизнинг "Наманган ҳақиқати", "Диёнат", "Халқ иродаси" маҳаллий нашрлари, “Халқ сўзи”, “Ўзбекистон овози” газеталарининг Наманган вилояти бўйича мухбири сифатида чоп этилган ўткир танқидий, мулоҳазага чорловчи таҳлилий мақолалари кенг оммадаги муштарийларга манзур келган. Танқидий мақолаларидан кейин ўз ишига лоқайд ва лаганбардор айрим мутасаддилар эгаллаб турган лавозимидан озод этилган, ҳатто жавобгарликка ҳам тортилган.


3.Ёшлар иттифоқи ходими Экологик партияда девон раҳбари бўлди

Эътироф этиш жоиз, бугунги кунда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ёш раҳбар кадрлар захирасини шакллантириш ва тайёрлаш масаласида давлатимиз раҳбари айтганларидек, “социал лифт” вазифасини ўтамоқда. Бу борада салоҳиятли ва фидойи ёшлар ташкилот имкониятларидан тўлақонли фойдаланиб, масъулиятли вазифаларга тайинланаётгани қувонарли, албатта.


4.Марказий банкка янги раҳбар тайинланди

Ғайбулло Воҳидов 1984 йил 23 сентябрь куни Наманган туманида туғилган. 2008 йили Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институтини, 2012 йили эса Тошкент молия институтитини тамомлаган. Мутахассислиги менежер-иқтисодчи. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси аъзоси.


5."Миллий тикланиш" партиясида раис ўзгарди

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Наманган вилояти кенгашининг навбатдан ташқари мажлиси бўлиб ўтди. ЎзМТДП Наманган вилояти кенгаши раислигига шу кунгача партия вилоят кенгаши девони раҳбари лавозимида фаолият юритиб келаётган Ғайратжон Ғофуржонович Тўйчибоев номзоди илгари сурилди ва у бир овоздан маъқулланди.


6.Наманганда Бош вазир қабулхонаcига мудир тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фармойишига асосан Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасининг ҳудудий бўлинмаларига мудир вазифасини бажарувчилар тайинланди.


7.Наманган давлат университетига янги ректор тайинланди

Музаффар Ҳошимович Эсонов 1978 йил 19 февралда Наманган вилояти Уйчи туманида туғилган. Маълумоти олий, 2003 йили Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетини тугатган. Мутахассислиги тарих фани ўқитувчиси. 


8.Наманган тумани ҳокими ўзгарди

Садриддин Зокирович Мўминов 1970 йилда Наманган вилояти Чортоқ туманида туғилган. Маълумоти олий, 1991 йили Тошкент халқ хўжалиги институтини молия-кредит йўналиши бўйича тамомлаган. Ўзбекистон Халқ демократик партияси аъзоси.


9."Навбаҳор" янги бош мураббийни таништирди

Деян Журжевич 1967 йилда Юговславия (Ҳозирги Сербия)да туғилган. Футболчилик фаолияти давомида ҳимоя чизиғида тўп сурган. Сербиялик мутахассис Ўзбекистонга бегона эмас. У 2011-2012 йилларда “Пахтакор”да бош мураббий сифатида, кейинчалик Ўзбекистон миллий терма жамоасида техник директор лавозимида иш олиб борган.


10.Наманганда икки йилда уч бор вилоят прокурори ўзгарди

Акмалхўжа Юсупович Мавлонов 1975 йилда Фарғона вилоятида таваллуд топган. Маълумоти олий, 2002 йили Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Мутахассислиги ҳуқуқшунос-юрист.


11.Вилоят иқтисодиёт ва саноат бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Фазлиддин Иномов 1981 йилда Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 1998-2004 йилларда Наманган муҳандислик-педагогика институтида таҳсил олган. Менежмент мутахассислиги бўйича магистр даражасига эга.


12.Наманган туманининг собиқ ҳокими раҳбарлик лавозимига тайинланди

Наманган тумани ҳокими лавозимида ишлаган Шуҳрат Абдулхаевич Давронов Наманган вилояти “Сувоқава” давлат корхонаси бошлиғи этиб тайинланди.


13.Наманган шаҳар ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Музаффар Абдуғаниевич Абдуллаев 1984 йил 5 сентябрь куни Наманган вилояти Уйчи туманида таваллуд топган. Маълумоти олий, 2006 йил Наманган давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги – иқтисодчи.


14.Вилоят божхона бошқармасида раҳбар ўзгартирилди

Ўзбекистон Республикасининг Божхона тизими ҳудудий бошқаруви органларида раҳбарлар “рокировка”си амалга оширилди. Қорақалпоғистон Республикаси ва Наманган вилояти божхоначиларининг биринчи раҳбарлари бир-бирлари билан ўз "пост"ларини алмаштиришди.


15.Окибжон Иномов Наманган вилояти ҳокимига ўринбосар бўлди

Окибжон Иномов 1984 йил 3 июль куни Учқўрғон туманида туғилган. Маълумоти олий, Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институтини тамомлаган. Мутахассислиги иқтисодчи.


--> -->