Ўзбекистон Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб қувватлаш маркази Наманган вилояти ҳудудий бўлими раҳбари лавозимида 2018 йилдан буён фаолият юритиб келаётган Исломбек Ғуломов Ўзбекистон Экологик Ҳаракати Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси Кадрлар сиёсати бўйича Девони раҳбари ҳамда Ўзбекистон Экологик Партияси Марказий Кенгаши Девон масъул ходими лавозимига тайинланди.

Бу ҳақида “namangan24.uz” сайтига Ёшлар иттифоқи Наманган вилояти кенгаши матбуот хизмати хабар берди.

Эътироф этиш жоиз, бугунги кунда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳам ёш раҳбар кадрлар захирасини шакллантириш ва тайёрлаш масаласида давлатимиз раҳбари айтганларидек, “социал лифт” вазифасини ўтамоқда. Бу борада салоҳиятли ва фидойи ёшлар ташкилот имкониятларидан тўлақонли фойдаланиб, масъулиятли вазифаларга тайинланаётгани қувонарли, албатта.

Исломбек Ғуломов ҳам ҳам Наманган давлат университетининг табиий фанлар факультетини тамомлаган. Фаолиятини Наманган вилояти табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, сув захираларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш инспекциясидан бошлаган.

© namangan24.uz

--> -->