Мақола топилди: 25 та

1.Таваллуд кун муборак: Жасоратли журналист Раҳимжон Ирисов 60 ёшда!

Устозимизнинг "Наманган ҳақиқати", "Диёнат", "Халқ иродаси" маҳаллий нашрлари, “Халқ сўзи”, “Ўзбекистон овози” газеталарининг Наманган вилояти бўйича мухбири сифатида чоп этилган ўткир танқидий, мулоҳазага чорловчи таҳлилий мақолалари кенг оммадаги муштарийларга манзур келган. Танқидий мақолаларидан кейин ўз ишига лоқайд ва лаганбардор айрим мутасаддилар эгаллаб турган лавозимидан озод этилган, ҳатто жавобгарликка ҳам тортилган.


2.Наманган туманининг собиқ ҳокими раҳбарлик лавозимига тайинланди

Наманган тумани ҳокими лавозимида ишлаган Шуҳрат Абдулхаевич Давронов Наманган вилояти “Сувоқава” давлат корхонаси бошлиғи этиб тайинланди.


3.Наманган давлат университети проректори Марказий сайлов комиссияси аъзолигига сайланди

23-24 август кунлари ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг навбатдаги 21-ялпи мажлисида Марказий сайлов комиссиясига тўққиз нафар янги аъзо сайланди. Сайловлар арафасида овозга қўйилган қуйидаги барча номзодлар Сенат томонидан маъқулланди. Алишер Исоқбоев ҳам Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзолигига сайланди.


4.Сенаторлар ўз мактабида: Бугунги шароитларни биз орзу қилганмиз!

- Биз ўқиган пайтда мактаб анжомлари-ю ўқув қуроллари етишмасди. Машаққат чекиб ўқиганмиз, билим олганмиз. Бугун ёшларига мен ҳавас қиламан. Мактабда сиз учун барча шароитлар бор: 4 миллиард 600 миллион сўм маблағ эвазига кўркам ва замонавий ўқув кошонаси қуриб берилди. Биз бундай шароитларни орзу қилганмиз, - деди сенатор Одилжон Маматкаримов.


5.Камбағални отнинг устидаям ит қопади: Талабаларнинг ҳолини ким ўйлайди?

Нега ўзгаришлар фақатгина Тошкент шаҳри ва бюджет ташкилотларида ишлайдиган ходимларнинг даромадларидан келиб чиқиб белгиланмоқда? Наҳотки, улар юртимизнинг олис ҳудудларида бўлмаган, мактаб ва қишлоқ врачлик пунктидан бошқа бирор бир бюджет ташкилот фаолият олиб бормайдиган 10 минглаб қишлоқларни, аҳоли ишсизликдан, йўқчиликдан азият чекиб яшаётганини кўрмаган?


6.Ҳақиқат эгилади, букилади, аммо синмайди: Абдурашид Убайдуллаев раҳбарликка қайтди

“Ҳақиқат эгилади, букилади, аммо синмайди” деганларидек, ҳаётий ва сиёсий тажрибага эга бўлган Абдурашид Яҳёевич Убайдуллаев яна раҳбарлик лавозимига қайтарилди. У киши 1950 йил 1 январда Наманган шаҳрида зиёлилар оиласида туғилган. Маълумоти олий, 1972 йили Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтини тамомлаган. Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг аъзоси.


7.Наманган шаҳар ДХМ раҳбари судьялик лавозимига тайинланди

Акрам Равшанович Акрамов 1980 йил 20 август куни Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 2002 йили Фарғона давлат университети ва 2008 йили Наманган давлат университетини (магистратура бўйича) тамомлаган. Мутахассислиги ҳуқуқшунос-юрист. Оилали, уч нафар фарзанди бор.


8.Наманган шаҳар ҳокимлигида жиддий ўзгаришлар юз берди

Наманган шаҳар ҳокимлиги аппаратида бир қатор ўта муҳим лавозим ўзгаришлари амалга оширилди. Раҳбарлик лавозимларига тайинланган Музаффар Абдуллаев, Жобир Абдуллаев ва Аюбхон Бобомирзаевларга янги масъулиятли вазифада мустаҳкам саломатлик, куч-ғайрат, халқимизни рози қилиш йўлидаги саъй-ҳаракатларида шижоат ва улкан зафарлар тилаймиз.


9.Журналист Муҳаммаджон Мақсудов меҳнаткаш сенатор деб топилди

Ўз даврининг, ўз замонасининг етук шахси, деган гап бор. Муҳаммаджон Мақсудов ана шу эътирофга сазовор бўлиб келаётган забардаст журналист, тажрибали раҳбар. Бугун у киши ҳам Наманган вилояти телерадиокомпанияси директори ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар телерадиокомпаниялари масалалари бўйича маслаҳатчи-консултанти, ҳам сенатор сифатида юртимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ўзгаришлар, қонунчиликдаги ислоҳотларда фаоллик кўрсатиб келмоқда.


10.Ҳоким ёшлар билан учрашди: наманганлик 110 нафар талабанинг контракти тўлаб берилади

Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров ёшларни ҳар томонлама рағбатлантириш мақсадида кўплаб янги ташаббусларни ҳам қўллаб-қувватлаш мақсадида 2020 йилдан бошлаб вилоятда ҳаётга татбиқ этиладиган ёшлар масалаларига оид янги дастурни эълон қилди.


11.Наманган вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Полковник Бунёджон Соҳибназарович Эгамназаров 1981 йил 9 февралда Наманган вилояти Поп туманида туғилган. Маълумоти олий, 2002 йили Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Олий техника мактабини, 2018 йили эса Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг қайта тайёрлов курсини тамомлаган.


12.Наманганда депутат аёл раҳбарлик лавозимига тайинланди

Наргиза Лапасовна Муҳаммадиева 1962 йилда туғилган. Маълумоти олий, 1984 йили Наманган Давлат педагогика институти, 2008 йили Наманган муҳандислик педагогика институтини тамомлаган. Мутахассислиги рус тили ва адабиёти фани ўқитувчиси, менежер. Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал демократик партияси аъзоси.


13.Наманганда Уюшма раиси ўзгарди

Носиржон Деҳқонов 1963 йил 18 февралда Наманган вилоятининг Чортоқ туманида таваллуд топган. Маълумоти олий, 1984 йилда Тошкент Давлат маданият институтининг Намангандаги комплекс факультетини тамомлаган. Мутахассилиги: методист-библиограф. Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг аъзоси. Оилали, уч нафар фарзанди бор.


14.Ватанга садоқат сўзларда эмас, фидойи меҳнатда аксини топади

Бугун – Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши раиси, халқ депутатлари вилот Кенгаши депутати, “Миллий тикланиш” партияси фаоли Аҳмаджон Мусохонович Аълохўжаев туғилган кун. У қутлуғ 50 ёшини яқинлари даврасида нишонламоқда.


15.Наманганлик Аюбхон Камолов Ҳукуматда масъул лавозимга тайинланди

Наманган вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаб келган Аюбхон Орифжонович Камолов Ҳукуматнинг Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими, давлат активларини бошқариш, рақобатни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш котибиятини бошқаради.


--> -->