Таҳлил
-
Моҳи Рамазоннинг улуғ кунларида Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Яқин Шарқ ва Суриядан 156 нафар аёл ва болаларнинг юртимизга қайтарилиши, уларни мамлакат раҳбари халқимиз номидан афв этиши оламшумул воқеа бўлди.
-
Вилоят ҳокимининг ўринбосари Машрабни адабиётшунос олим деб атаганини кимлардир сезди-сезмади. Катта хотира тадбирига томошабинлар номига чақирилгандай. Иқтидорли ёшлар, ҳақиқий машрабона ижодкорлар йўқ ҳисоби. Маҳзун таралган қўшиққа қўшилиб, «Аллома Машрабга муносабат шуми?!» дея йиғлагинг келади...
-
Халқ қабулхонаси ходимлари уйма-уй юриб аҳоли муаммоларини ўрганди: Қирқчек МФЙ, Қирқчек кўчаси қишда лой, ёзда эса бу кўча чанг бўлиши, айниқса, мактаб ўқувчиларига ноқулайликлар туғдираётгани маҳалла фаоллари эътирозига сабаб бўлди. Муаммо юзасидан тегишли ташкилотлар билан ўрганиб, 3 кун ичида Қирқчек кўчасининг қарийиб 500 метр қисми шағаллаштирилди.
-
Қайтаётганда, бизнинг тайёранинг "дилбар келинлари" ҳам "Ассалому алайкум", "Хуш келибсиз" дея ўзбекча кутиб олишларини жуда истадим. Афсуски, улар хорижликлар тугул ўзимизникиларга ҳам одатдагидек "Здравствуйте!, Добро пожаловать" жумласини ишлатишди.
-
Янги Зеландия ва Шри-Ланка давлатларида ибодат жойларида юз берган мудҳиш ҳунрезликларни ёдга олайлик: разил ниятли кимсаларнинг жирканч ишлари оқибатида масжидларда қанчадан-қанча инсонлар қони тўкилди. Юзлаб одамлар бир лаҳзада ҳаёт билан эрта видолашдилар. Бунга ўз вақтида тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш бўйича чоралар кўрилмагани сабаб бўлди.
-
- Вилоят ҳокимига каттакон раҳмат, - дея гап бошлади қабулдан чиқиб келган уйчилик Умиджон Қирғизов. – Наманган муҳандислик-қурилиш институтининг транспорт факультетини тамомлаганимдан кейин, икки йилча иш тополмай юрдим. Сайёр қабул натижасида мен вилоят бандлик бошқармасига масъул вазифада иш бошлаш учун ариза ёздим. Насиб этса, катта карьерамни бошлайман.
-
Наманган вилояти адлия бошқармаси томонидан шаҳар, туман адлия бўлимлари ташкил этилганлигининг бир йиллиги муносабати билан “Open Justice” – “Очиқ адлия” тадбири ўтказилди.
-
2019 йилдан мақсадли жамғармаларга мажбурий ажратмаларнинг бекор қилинганлиги ўртача 320,0 млн. сўм маблағларни бизнинг корхона ихтиёрида қолишига олиб келади.
-
Наманган шаҳар ҳокимлигига қилинган мурожаатлар ҳеч қандай натижа бермади. Оқибатда мазкур икки қаватли турар-жой биносида яшовчи фуқаролар Олий Мажлисга нома йўллади.
-
Газ қуйиш шохобчаларининг катта қисми маълум қўлларда тўплангани соғлом рақобатга таъсирини кўрсатиб, нархларнинг ўйноқлигига сабаб бўлмоқда.