Таҳлил
-
Ватани, аждодларидан ғурурланган одам ўз тилини ҳам ҳурмат қилиши керак. Қачонгача бекатни “астановка”, озиқ-овқат маҳсулотларини “продукта” деймиз? Аллақачон “зато”, “только” каби кундалик қўллашга одатланиб қолган сўзлардан воз кечишимиз керак эди. Тилга ҳурматни ҳаммамиз ўзимиздан, ўз оиламиздан бошлашимиз лозим. Менинг назаримда, тилимизга ҳурмат кўрсатишни қонун билан мустаҳкамланишини кутиш шарт эмас эди...
-
Ёшлар иттифоқи ўзига берилган ваколатдан фойдаланган ҳолда қинғир ишга қўл урган, аммо айбига чин кўнгилдан пушаймон бўлган, тўғри йўлдан юришга қатъий аҳд қилган чапани ўсмирларни ўз шафелигига олаётгани эътиборга молик. Ўтган давр мобайнида Наманганда жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этиб, жавобгарликка тортилган 169 нафар ёш иттифоқ кафиллигида суд залларидан озод этилганини айтиб ўтиш жоиз.
-
Дунёнинг қайси давлатида шунақа тажриба бор? Бир аср мобайнида тўрт марта алифбосини алмаштириб, бешинчи мартасида ўзгартиришлар киритиб, яна ҳалигача аросатда юрган қайси давлатни биламиз? Биз нима қилаяпмиз ўзи?! Нега ўттиз йилдан бери бир тўхтамга кела олмаяпмиз?
-
Президентимиз билдирган ишонч ва эътиборга муносиб фидойиликни намоён эта олмаяпмиз, - деди вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров. – Депутатларимизда, ҳокимлар, уларнинг ўринбосарларида ғоя, ташаббус, ғайрат етишмаяпти. Уйғонмасак, бундай мудроқ кайфият, руҳият билан давлатимиз раҳбари халқни рози қилиш борасида олдимизга қўяётган вазифаларни адо этиш, кўзлаган эзгу мақсадларимизга эришиш мушкул.
-
Наманган вилояти иқтисодиётида ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 107 фоизга ўсишига эришилган бўлса, шу йилнинг биринчи чорагида бу кўрсаткич 108,6 фоизни ташкил қилди. 2019 йилга белгиланган 170,9 миллион доллар қийматига тенг экспорт амалиёти 100 фоиз бажарилди. Жорий йилда эса 450 миллион доллар экспорт қилиш режалаштирилган бўлиб йилнинг дастлабки тўрт ойида 106 миллион доллар миқдорида маҳсулот экспорт қилинди.
-
Ўзбекистон ва ўзбекистонликлар учун Евроосиё Иқтисодий Иттифоқида "кузатувчи давлат" мақомида иштирок этиши мақсадга мувофиқми? Кузатувчиликнинг фойда ва зарарлари нималарда ўз аксини топади? Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, “Адолат” социал-демократик партияси фракцияси аъзоси Акмал Бурхонов билан суҳбатимиз айни шу ҳақида бўлди.
-
Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан интеграциялашув аҳамиятли ҳисобланади. Иттифоққа қўшилишимиз аграр маҳсулотларимизни Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатларига божхона тўловларисиз экспорт қилиш имкониятини берадики, бу катта миқдорда қўшимча фойда кўришимизга сабаб бўлади.
-
Баъзи бир ҳамюртларимиз Бош вазир ўтказган брифингдан кейин ваҳимага тушиб, бошқаларнинг хотиржамлигига ҳам рахна солаётгани, таҳликани кучайтираётгани ташвишлидир. Бу бозорларга ёпирилиб, керак-нокерак товарларни захира қилишга киришгани кишини ҳайрон қолдиради. Қани ишонч ва қатъиятимиз?!
-
Болаликни фақатгина истироҳат боғида ўйинлардан ёки телевизордаги мултьфильмлардан иборат деб юрган жажжитойларга “Болалар театри” ташкил қилинса, вилоят маънавий олами яна олдинги ўринга силжиб оларди. Қачонгача болажонлар йилда атиги бир марта вилоят мусиқали драма театрига Қорбобо ва Қорқизни кўришганини эслаб, орзиқиб юришади?! Имконият, шароит етарли эҳтиёж ва талаб ундан-да кучли бўлиб турганда, мутасаддиларда қаршилик бўлмаса керак, фикримизча?!
-
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимига жаҳоннинг 130 дан ортиқ давлатда амал қиладиган Миллий малака тизими жорий этилмаганлиги ҳамда кичик мутахассис кадрлар тайёрлаб келинаётган таълим дастурлари ЮНЕСКО халқаро ташкилоти томонидан қабул қилинган “Таълимнинг Халқаро стандартлари”га мос келмаслиги сабабли тайёрлаган маҳаллий кадрларимиз халқаро меҳнат бозорида ўз ўрнини топишига тўсқинлик қиларди.