Мақола топилди: 13 та

1.Инвесторлар учун имконият: Қувайтлик тадбиркор Наманганда фабрика қуради

Марказда инвесторлар учун ташкил этилган алоҳида кабинет, ҳамда махсус йўлакча, тадбиркорларга берилаётган имтиёз ва эътиборни юқори баҳоланди.


2.Инсон хотираси азиз, қадри юксак: Наманганда байрам қандай ўтди?

Ўтганлар руҳини ёд этиш, тирикларга меҳр-оқибат кўрсатиш қадрият, қолаверса ҳар бир инсоннинг бурчи, вазифаси саналади. Мана шу эзгу фазилатлар 9 май Хотира ва қадрлаш куни санаси муносабати билан янада ёрқин намоён бўлди. Дарвоқе, дунёда Иккинчи жаҳон уруши даҳшатларининг гувоҳи ва иштирокчиси бўлган кишилар сафи тобора камайиб бормоқда. Ана шундай ватанпарвар инсонларнинг 47 нафари Наманган вилоятида истиқомат қилмоқда.


3.Намунали поликлиника қандай бўлиши керак?

Учқўрғон тумани кўп тармоқли марказий поликлиникасида ўтказилган амалий семинарда айни шу ҳақида атрофлича баҳс-мунозаралар, фикр-мулоҳазалар юритилди. Унга Наманган вилоятидаги шаҳар ва туманлар тиббиёт бирлашмалари координаторлари, кўп тармоқли марказий поликлиникалар мудирлари таклиф этилди.


4."Навбаҳор" янги бош мураббийни таништирди

Деян Журжевич 1967 йилда Юговславия (Ҳозирги Сербия)да туғилган. Футболчилик фаолияти давомида ҳимоя чизиғида тўп сурган. Сербиялик мутахассис Ўзбекистонга бегона эмас. У 2011-2012 йилларда “Пахтакор”да бош мураббий сифатида, кейинчалик Ўзбекистон миллий терма жамоасида техник директор лавозимида иш олиб борган.


5.Вилоят бош солиқчиси нима учун Уйчига борди?

Ҳуррият маҳалласида яшовчи, ижтимоий ҳимояга муҳтож Малика Қирғизованинг мурожаати ўрганилиб, амалий ёрдам кўрсатилди. Хўжаобод маҳалласида истиқомат қилувчи бир гуруҳ нуронийларнинг маҳалла гузари ташкил этиш бўйича муаммоли масаласи ҳал этиш чораси кўрилди.


6.Усмонов энг нуфузли мусулмонлар рўйхатига киритилди

Келиб чиқиши ўзбекистонлик, Наманганда туғилган миллиардер, “USM Holdings” ширкати асосчиси ва бош акциядори Алишер Усмонов энг катта таъсирга эга мусулмонлар рўйхатининг олтинчи сатрида кўрсатилди.


7.Мулкдорлар учун қулайлик: Техникани рўйхатдан ўтказишдаги барча тўсиқлар олиб ташланди

Мен техникаларимни инспекцияда рўйхатдан ўтказиб, фермер хўжалигим номига расмийлаштириб, қонуний эгалигим таъминланди. Энди мен, техникаларимдан мулк эгаси сифатида фойдаланиш, хизмат кўрсатиш ва кредит маблағларига эҳтиёж туғилганда гаровга қўйиш каби қонуний имкониятларга эга бўлдим.


8.Меҳр нури ёғар доим: наманганлик Устоз муаллимлар иззат-икромда

Наманганда вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан “Хотира ва Қадрлаш куни” муносабати билан фахрий- педагоглар, нуроний устоз-муаллимларга иззат-икром кўрсатилди. “Ободлик – кўнгилдан бошланади”, деганларидек, кўнгил ободлиги эса кексаларга ҳурмат-иззат, эъзоз-эҳтиром кўрсатиш, ёши улуғларни ардоқлаш, меҳру эҳтибор, инсонийлик каби фазилатларда яққол намоён.


9.Наманганда 200 та оила 30 кишилик тўй қилди

Наманган вилоятида тўй ва бошқа маросимларни камчиқим, карантин талаблари асосида ўтказиш бўйича тушунтириш-тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда. Бунинг натижасида пандемия даврида никоҳдан ўтган 250 нафар фуқаронинг 200 нафари камчиқим тўй қилишга розилигини билдирди.


10.Карантин зонасида: Беморларимиздан бири ҳатто васиятнома ёзмоқчи бўлганди

Беморларда хасталикдан кўра ваҳима баланд, қолаверса, уларнинг инжиқлигига кўникиш, саволларига қониқарли жавоб қайтариш лозим, айрим ношукур ва беписанд кимсаларга пандемиянинг аҳамиятини англатиш керак. Бир бемор келди, ўрта оғир даражада ва тушкунликда эди. Олдига кириб, шикоятини сўраганимда оқ варақ сўради ва васиятнома ёзмоқчи эканини билдирди.


11.Бугун туғилган кун: Ибратли умр йўли

Абдурасул Ғаппоровичнинг фарзандлари ва шогирдларига алоҳида фахр билан “Менинг рекордимини фақат такрорлаш мумкин, лекин янгилаб бўлмайди”, деган иборалари бор. Абдурасул ака нафақат мактабда, кириш имтиҳонида ва олийгоҳда ўқиш давомида, балки прокуратура ва суд органларидаги хизмати давомида Харьков шаҳри ва Тошкент шаҳридаги малака ошириш курсларида ҳам фақат “аъло” баҳолар олди, “тўрт” ёки ундан паст баҳо нималагини билмаган.


12.Наманганда умумхалқ ҳашарида 1 миллионга яқин киши иштирок этди
Ҳашар давомида 1 603 гектардаги майдонлар ободонлаштирилди, 762 тонна чиқиндилар чиқариб ташланди. 461 километр бўйлаб ариқ ва лотоклар тозаланди, 672 та қабристон ва 30 та муқаддас зиёратгоҳ обод қилинди. 804 144 дона дарахт ва кўчатларга шакл берилиб, оқлаш ишлари бажарилди. Эҳтиёжманд 1 191 та оиланинг 25 932 м2 уй-жойлари ҳашар йўли билан таъмирланди. 1 211 та хонадон, 393 нафар ногиронлиги бор ва ёлғиз кексалар ҳолидан хабар олинди.

13.Косонсойда 11 миллиардга қандай муаммолар ҳал этилди?

Республика ишчи гуруҳининг Наманган вилоятидаги ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан энг оғир ҳудуд ҳисобланган Косонсой туманидаги фаолияти давомида “Оққўрғон тажрибаси” асосида 59 та маҳаллада уйма-уй, хонадонма-хонадон юрилиб, аниқланган ҳар бир масалага ечим изланди.


--> -->