Наманган шаҳар Давлат хизматлари маркази томонидан аҳоли сифатли ва шаффоф давлат хизматларини кўрсатиш билан бир қаторда кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари, айниқса хорижий инвесторларга ҳам қулай шарт-шароитлар яратилмоқда.

Хусусан, марказда инвесторлар учун алоҳида кабинет ҳамда махсус йўлакча ташкил этилди. Эътиборличи, бу ерга чет элдан келган туристлар, инвесторлар ҳам ташриф буюриб, яратилган қулайликлардан мамнун бўлишмоқда.

Яқинда ушбу марказга Қувайт давлатидан инвесторлар Хейла хоним ва унинг турмуш ўртоғи Хусейн жаноблари меҳмон бўлди.

Инвесторлар Марказда жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатиб келинаётган хизматлар, уларнинг афзалликлари билан яқиндан танишиб чиқдилар. Улар марказда инвесторлар учун ташкил этилган алоҳида кабинет, ҳамда махсус йўлакча, тадбиркорларга берилаётган имтиёз ва эътиборни юқори баҳолади.

 Ўзбекистондаги бу ўзгаришлардан хурсанд бўлган оилавий инвесторлар тез орада ўз лойиҳалари асосида Наманган шаҳрида хорижий тўқимачилик корхонасини ташкил этмоқчи эканлигини маълум қилишди.

Маълумот ўрнида, 2019 йилнинг ўтган даври, яъни биринчи чораги мобайнида Наманган шаҳар Давлат хизматлари маркази томонидан 2 минг нафарга яқин якка тартибдаги тадбиркор ва юридик шахсларга давлат хизматлари кўрсатилди.

 

Нўъмонжон Собиров,

Наманган шаҳар Давлат хизматлари маркази бўлим бошлиғи.

© namangan24.uz

 

--> -->