Технология
-
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” партияси “тонировка” учун белгиланган тўловларни бекор қилиш бўйича Ҳукуматга таклиф киритмоқчи. "Тонировка" тўлови миқдорининг юқорилиги боис, бугунги кунда айрим фуқароларгина автомобиль ойналари тусини ўзгартирган. 2019 йил статистикасига қарганда, улар жами автомобиллар сонининг 0,1 фоизини ҳам ташкил қилмаган.
-
Зараркунанда тарқалишининг олдини олиш қарши кураш чораларини белгилаш ва мониторинг қилиш мақсадида ҳозирги вақтда агроном иснпекторлар томонидан ток майдонларига феромон тутқичлар қўйиб, зараркунандага қарши курашиш бўйича боғ эгаларига керакли тавсиялар асосида биологик ёки кимёвий қарши кураш чора-тадбирларини амалга оширишлари тўғрисида тавсиялар берилмоқда.
-
Ҳурматли ота-оналар! Вояга етмаган фарзандларингизга асло бепарво бўлманг! Ахир, бу мурғак ёшдаги болалар автомашинанинг хавфини тушунмайди. Улар сизнинг лоқайдлигингиз қурбони бўлишига йўл қўйманг!
-
Журналист ва блогерларнинг қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб қайтарган жамият мутасаддилари журналист ва блогерлар билан доимий ҳамкорлик қилиш, уларнинг таклифларини, холис танқидий фикрларини инобатга олиш фақат яхши натижага омил эканини қайд этди.
-
Чортоқлик Нигора Аҳмедова ҳам суюқгаз истеъмолчиларидан. У газ таъминотидан хурсандлигини қуйидагича изҳор этди: Бизга суюлтирилган газ билан тўлдирилган маиший баллонларни вақтида алмаштириб беришяпти. Газчиларнинг хизматидан мамнунмиз. Карантин шароитида уйдан кўчага чиқмадик. Баллонларни олиб келиб беришди. Бунинг учун уларга раҳмат.
-
- Бошқа йўлимиз йўқ. Еримиз жаннат, бундан фойдаланиб, Наманганни бошқа ҳудудларга намуна қилишимиз керак, одамларни уйғотишимиз лозим. Йилма-йил фойдаланиш шарти билан ерини, уруғини, кўчатини, маблағини берамиз, қолган ҳаракат одамларнинг ўзидан бўлиши керак. Шундай қилмасак эртага натижамиз бўлмайди, - деди Президент.
-
- Касбим билан фахраланаман, - дейди чилангар Обиджон Ваҳобов. – Одамларга ёрдамим тегса, уларнинг қувонганини кўрсам, хурсанд бўлиб кетаман. Ёши улуғ отахонлар, онахонларнинг дуосини олиб ишлаймиз. Элимиз биздан мамнун бўлишини хоҳлаймиз.
-
63 ёшли А. Р. бошқарувида бўлган “Sams” русумли юк автомашинасининг тормоз тизими ишламай қолиши оқибатида шу йўналиш бўйича йўлнинг четида тўхтаб турган 26 ёшли А. Ғ. бошқарувидаги “Isuzu” юк машинаси ва 26 ёшли Н. Р. бошқарувидаги иккинчи “Isuzu” юк автомашинасининг орқа қисмига урилиб, ағдарилган. Шундан сўнг ёнғин юзага келган.
-
Прездиентимиз ички йўллар масаласига алоҳида тўхталиб, уларнинг ҳолати ёмонлиги, одамлар бундан норози эканини қайд этди. 80 минг километр ички йўлларни реконструкция қилиш, бу борада бутун дунёда қўлланиб келинаётган “фойдаланувчи тўлайди” тизимини жорий этиш зарурлиги таъкидланди.
-
Янги намунадаги кадастр паспортида QR-код тизими мавжуд. Ушбу тизим орқали мулкдорлар вокалатли ташкилотларга мурожаат этмасдан туриб, кўчмас мулк тўғрисидаги барча маълумотларни исталган вақтларида “QR scanner” мобиль иловаси орқали олишлари мумкин.