Вилоят ҳокимининг тегишли қарори билан Санжар Турсунович Турғунов Наманган вилояти транспорт бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. У ушбу лавозимда иш олиб борган Алишер Абдусаломович Абдулходиевнинг ўрнида фаолиятга киришди.

Санжар Турғунов 1985 йилда Наманган вилоятининг Уйчи туманида туғилган. Маълумотит олий, 2006 йили Наманган муҳандислик-педагогика институтини тамомлаган. Мутахассислиги -транспорт воситаларини ишлатиш ва таъмирлаш.

Меҳнат фаолияти давомида 2011-2021 йилларда “17-Автобус саройи” маъулияти чекланган жамияти, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги Наманган ҳудудий бўлими, Наманган вилояти транспорт бошқармасида турли масъул вазифаларда иш олиб борган.

Санжар Турғунов янги тайинловга қадар Транспорт вазирлиги Автомобиль ва дарё транспортини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бошқармаси бўлим  бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

© namangan24.uz

--> -->