Мақола топилди: 42 та

1.Халқаро ҳамкорлик: Голландия лолалари Наманганда етиштирилади

Наманган вилоятида 2018 йилнинг сентябрь ойида етакчи голланд фермерларидан бири Ян Лигтхарт ва Гулчиликни ривожлантириш маркази ҳамкорлигида қўшма корхона ташкил этилганди.


2.Халқаро ҳамкорлик: Голландия лолалари Наманганда етиштирилади

Наманган вилоятида 2018 йилнинг сентябрь ойида етакчи голланд фермерларидан бири Ян Лигтхарт ва Гулчиликни ривожлантириш маркази ҳамкорлигида қўшма корхона ташкил этилганди.


3.Ҳоким сайёр қабулидан одамларнинг кўнгли тўлдими?

- Вилоят ҳокимига каттакон раҳмат, - дея гап бошлади қабулдан чиқиб келган уйчилик Умиджон Қирғизов. – Наманган муҳандислик-қурилиш институтининг транспорт факультетини тамомлаганимдан кейин, икки йилча иш тополмай юрдим. Сайёр қабул натижасида мен вилоят бандлик бошқармасига масъул вазифада иш бошлаш учун ариза ёздим. Насиб этса, катта карьерамни бошлайман.


4."Дамас"чиларга огоҳлантириш "сигнали": Тошдек оғир эмас, қушдек енгил бўлинг!

Лекин баъзи бир “Дамас”чилар борки, янгиқўрғонлик Шавкат Турғунов шундайлардан чиқиб қолди. Ўзига тегишли “Дамас” автомашинасида лицензиясиз ҳолда йўловчи ташиётгани аниқланди. Унга энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдорида – 1 миллион 13 минг 650 сўм жарима жазоси берилди.


5.Наманганда Бош вазир қабулхонаcига мудир тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фармойишига асосан Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасининг ҳудудий бўлинмаларига мудир вазифасини бажарувчилар тайинланди.


6.ИИБ ходимини ҳақоратлаган "учар"лар ушланди

“Шерюрак” ҳайдовчилар ички ишлар ходимини куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилишади ва ИИБ ходимининг қонуний талабини бажармай жуфтакни ростлаб жўнаб кетишади.


7.МАСТЛИК КАСОФАТИ ёхуд "Дамас"чининг қалтис хатоси

Лекин, у маст ёки маст эмаслигини белгиланган тартибда текширувдан ўтказилишидан бўйин товлади. “Ғишт қолипдан кўчганда эса...”


8.Туристлар учун махсус микроавтобуслар ҳаракатланади

Мамлкатимизда, хусусан Наманган вилоятида туризмни ривожлантириш, сайёҳлар оқимини кўпайтириш, шу орқали вилоят иқтисодиётига инвесторларни жалб этиш борасида кенг кўламли чора-тадбирлар, бир қатор амалий саъй-ҳаракатлар қилинмоқда.


9.Чустлик ҳайдовчини тунда маст юришга нима мажбур қилди?

Абдумавлон ярим тунда ғирт маст ҳолда “Нексия” автомобилини бошқариб кетаётганда йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари эътиборини тортди. Автомашина тўхтатилганда ҳайдовчининг маст экани аён бўлди.


10.Уйчида ўнлаб оилалар вайрона ичида қолди: "Озодлик"нинг бу "иддаоси" тўғри-ми?

Ўзбекистон ҳукумати олиб бораётган эзгу ишларга мутлақо эътибор қилмайдиган, тирноқ ичидан кир қидирадиган, шов-шув кетидан қувийдиган “Озодлик” сайтида шу йил 24 июль куни аноним манбага асосланган ҳолда “НАМАНГАН – “Товон пули тўлиқ берилмагани сабаб ўнлаб оилалар вайрона ичида яшамоқда” сарлавҳали хабар эълон қилинди.


11.Тўйга тўёна билан: Наманганга электровоз келди

Поп – Наманган участкаси – умумий масофанинг 45 километри тўлиқ электрлаштирилиб, фойдаланишга топширилишида мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини юксалтириш борасидаги саъй-ҳаракатлар самараси ўз ифодасини топди.


12.Партия сайёр қабули: Уйчида тўпланиб қолган муаммоларга ечим топилди

- Маҳалламизда яхши ниятлар билан қурилган намунавий турар-жойларда яшаш тарзини номига муносиб, деб бўлмайди. Негаки, қурилиш фирмаси томонидан коттежларга сифатсиз тортилган ичимлик суви тармоқлари носоз ҳолатга келиб қолган. Сув чиқиб кетиши оқибатида кўчаларимиз чўкиб бормоқда. Дардимизни эшитадиган, муаммоларга дадил ечим топадиганлар топилмаяпти. Бу борада “Миллий тикланиш” партиясидан умидимиз катта, - деди “Оқтош” МФЙ оқсоқоли Юсуфжон Собиров.


13.Наманган "Ватанпарвар" ташкилоти: Ватан мудофаасига таянч бўлиб (видео)

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши ва унинг тасарруфидаги ташкилотлар томонидан кейинги йилларда кенг кўламдаги ижобий ишлар амалга ошириб келинмоқда.


14.Президент фидойи ўқитувчи мураббийларни мукофотлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонини имзолади. Давлат мукофотларига муносиб кўрилганлар орасида ўз соҳасида узоқ йиллар ҳалол меҳнат қилган, ёш авдод таълим-тарбиясига улкан ҳисса қўшиб келаётган наманганлик фидойи ўқитувчи мураббийлар ҳам эътироф этилди.


15.Хайрулло Бозоров Сенат олдида ҳисоб берди

Наманганда аҳолининг сув таъминоти билан боғлиқ жиддий муаммолар сақланиб қолмоқда. Аҳолининг 37,8 фоизи тоза ичимлик суви билан таъминланмаган. Мавжуд 508 та сув олиш иншооти қувватининг атиги 46 фоизидан фойдаланилмоқда, сув қудуқларининг 13 фоизи таъмирталаб, 8 фоизи яроқсиз ҳолга келган. Маҳаллий ҳокимликларнинг мелиоратив ишлар самарадорлигини ошириш билан боғлиқ ташаббуслари масъул вазирликлар ва идоралар томонидан батафсил ўрганилмаяти.


--> -->