Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши ва унинг тасарруфидаги ташкилотлар томонидан кейинги йилларда кенг кўламдаги ижобий ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Хусусан, янги инновацион технология лар асосида автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, спортнинг техник ва амалий турларини ривожлантириш, ёш авлодни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасидаги изчил саъй-ҳаракатлар бутун республика миқёсида тажриба тариқасида оммалаштирилмоқда.

Айни шу мақсадда, 2019 йил май ойида “Ўзбекистон” телеканалининг “Таълим ва тараққиёт” дастури орқали Аҳмаджон Аълохўжаев раҳбарлигидаги “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши ва “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган шаҳар ўқув-спорт техника клуби фаолияти, шу йил сентябрь ойида эса “Ватанпарвар” ташкилоти Косонсой тумани ўқув-спорт техника клуби фаолияти ҳақида 30 дақиқалик кўрсатув эфирга узатилди.

Мазкур кўрсатувни томоша қилиш асносида бугунги кунда Наманган вилоятида “Ватанпарвар” ташкилотининг қай даражада фаолият юритаётганлигига шоҳид бўласиз.

Чунончи, бундай тарғибот ва ташвиқот ишлари аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишда муҳим аҳамият касб этиши шубҳасиз.

 

Видеo манбаси: namangantoday.uz

© namangan24.uz

--> -->