Мақола топилди: 10 та

1.Ҳоким сайёр қабулидан одамларнинг кўнгли тўлдими?

- Вилоят ҳокимига каттакон раҳмат, - дея гап бошлади қабулдан чиқиб келган уйчилик Умиджон Қирғизов. – Наманган муҳандислик-қурилиш институтининг транспорт факультетини тамомлаганимдан кейин, икки йилча иш тополмай юрдим. Сайёр қабул натижасида мен вилоят бандлик бошқармасига масъул вазифада иш бошлаш учун ариза ёздим. Насиб этса, катта карьерамни бошлайман.


2.Марказий банкка янги раҳбар тайинланди

Ғайбулло Воҳидов 1984 йил 23 сентябрь куни Наманган туманида туғилган. 2008 йили Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институтини, 2012 йили эса Тошкент молия институтитини тамомлаган. Мутахассислиги менежер-иқтисодчи. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси аъзоси.


3.Вилоят иқтисодиёт ва саноат бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Фазлиддин Иномов 1981 йилда Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 1998-2004 йилларда Наманган муҳандислик-педагогика институтида таҳсил олган. Менежмент мутахассислиги бўйича магистр даражасига эга.


4.Хайрулло Бозоров тиббиёт бирлашмаларининг ҳар бирига "Нексия-3" ажратди

Президентимиз табрикномасида Наманган тиббиёти шундай эътироф этилди: Нафақат пойтахтимиз, балки Наманган, Хоразм, Фарғона, Бухоро, Қашқадарё ва бошқа вилоятларда кардиожарроҳликка оид энг мураккаб амалиётлар, етакчи марказларимизда буйрак ва жигар, ўзак ҳужайра трансплантациялари муваффақиятли бажарилаётганини алоҳида таъкидлаш ўринлидир.


5.Наманган вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Полковник Бунёджон Соҳибназарович Эгамназаров 1981 йил 9 февралда Наманган вилояти Поп туманида туғилган. Маълумоти олий, 2002 йили Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Олий техника мактабини, 2018 йили эса Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг қайта тайёрлов курсини тамомлаган.


6.Ўзбекистонда свет қачон ўчмайди?

“Свет қачон ўчмайди?” деган саволга Наманган вилояти ҳудудий электр тармоқлари корхонаси раҳбари Жаҳонгир Риззаев “Агар шу саволнинг жавобини билганимизда бу ерда ўтирмаган бўлардик...”, дея жавоб қайтарди.


7.Наманган вилояти маҳалла ва оила бошқармасига раҳбар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони асосида ташкил этилган Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Наманган вилояти бошқармасига раҳбарлар тайинланди.


8.Нанай қишлоғи экотуризм марказига айланади

Нанай қишлоғининг туризм салоҳиятини оширишга қаратилган мазкур қарор асосида маҳаллий аҳолининг бандлигини таъминлаш, ҳудуддаги бўш ва қаровсиз турган кўплаб дам олиш масканлари негизида замонавий туризм объектлари ташкил этиш ҳамда Нанайни қишлоқ экотуризм марказига айлантириш кўзда тутилган.


9.Наманган вилояти ахборот соҳасига янги раҳбар тайинланди

Алибек Алишерович Эргашев 1985 йил 29 июль куни Наманган вилояти Чуст туманида таваллуд топган. Маълумоти олий, 2009 йили Тошкент Давлат жаҳон тиллар университетининг Халқаро журналистика факультетини тамомлаган. Мутахассислиги журналист. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг аъзоси. Оилали, икки нафар фарзанди бор.


10.Элу юртга бахшида умр: Дилшода опа Наманган таълим тизимининг виждони эди

Давлат ва жамоат арбоби, халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши депутати, ёшларнинг меҳрибон Устози, бошқарув илми билимдони Дилшода Дадажоновна Дадажонова ҳаёт бўлганларида бугун қутлуғ 73 ёшни қаршилаган бўларди.


--> -->