Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан Наманган муҳандислик-технология институти ҳамда Наманган муҳандислик-қурилиш институтида муҳим тайинловлар амалга оширилди.

Бу ҳақида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар бермоқда.

Хусусан, Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2021 йил 26 апрелдаги буйруғи билан Саҳобиддин Юсупович Султонов Наманган муҳандислик-технология институтининг молия-иқтисод ишлари бўйича проректори лавозимига тайинланди.

Саҳобиддин Султонов 1963 йилда Наманган вилоятида туғилган. 1988 йили Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтини тамомлаган. У янги тайинловга қадар Наманган муҳандислик-технология институтининг ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Жумладан, Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2021 йил 26 апрелдаги буйруғи билан Файзуллохон Юсуфхонович Қораев Наманган муҳандислик-қурилиш институтининг молия-иқтисод ишлари бўйича проректори лавозимига тайинланди.

Файзуллохон Қораев 1971 йилда Наманган вилоятида туғилган. 2007 йили Наманган муҳандислик-педагогика институти 2010 йилда ва Тошкент Давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. У янги тайинловга қадар Наманган муҳандислик-қурилиш институтининг ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

© namangan24.uz

--> -->