Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2020 йил 7 декабрдаги буйруғи билан Наримон Бурҳонжонович Деҳқонов Наманган давлат университетининг ёшлар билан ишлаш бўйича проректори этиб тайинланди. У мазкур лавозимда ҳозирга қадар фаолият юритиб келган Алишер Исоқбоевнинг ўрнида иш бошлади.

Наримон Деҳқонов 1984 йил 21 февраль куни Наманган вилояти Чуст туманида зиёлилар оиласида туғилган. Маълумоти олий, 2006 йили Наманган давлат университети тарих йўналишини, 2008 йилда ватан тарихи мутахассислиги бўйича магистратурани, 2011 йилда Ўзбекистон тарихи ихтисослиги бўйича аспирантурани тамомлаган.

2011-2014 йилларда НамДУ тарих фанлари кафедраси ўқитувчиси, катта ўқитувчиси, 2014-2020 йилларда университетнинг ижтимоий-иқтисодий факультети декани лавозимида фаолият олиб борган.

2012 йили тарих фанлари номзоди илмий даражасини, 2016 йили Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестацияси комиссияси томонидан доцент илмий унвони билан тақдирланган.

2018 йилда Италияда малака ошириб қайтган. “International Journal of Scientific Research and Development” халқаро илмий журнали таҳририяти, Республика Маънавият ва маърифат марказининг “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси ҳисобланади.

Оқилхон Дадабоев,

Namangan24.uz ахборот-таҳлилий портали раҳбари.

--> -->