Мақола топилди: 41 та

1.Инвесторлар учун имконият: Қувайтлик тадбиркор Наманганда фабрика қуради

Марказда инвесторлар учун ташкил этилган алоҳида кабинет, ҳамда махсус йўлакча, тадбиркорларга берилаётган имтиёз ва эътиборни юқори баҳоланди.


2.Сайёр қабуллар: Одамлар давлатдан розими?

Шу йилнинг 1 майига қадар Президент Администрацияси, Олий Суд, Бош прокуратура, Ички ишлар, Молия, Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Соғлиқни сақлаш, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Марказий Банк ҳамда давлат қўмиталари раҳбарлари, вилоят секторлари раҳбарларининг ҳудудларда сайёр қабуллари  ўтказилмоқда.


3.Сарҳисоб: Адлия бўлимлари ишончни оқлаяптими?

Наманган вилояти адлия бошқармаси томонидан шаҳар, туман адлия бўлимлари ташкил этилганлигининг бир йиллиги муносабати билан “Open Justice” – “Очиқ адлия” тадбири ўтказилди.


4.МИБ раҳбарининг сайёр қабули Наманганда қандай ўтди?

Сайёр қабулда Сирдарё вилоятида жойлашган "Меридиан Ҳамкор савдо" фирмасидан 91 миллион қарздорликни ундириш юзачидан мурожаат йўлладим, - дейди Акмалжон Муқимов. - Мурожаатим Бюро директори томонидан тингланиб, ижобий ҳал этилиши юзасидан мутасаддиларга кўрсатма берилди, ижроси алоҳида назоратга олинди.


5.Наманганда икки йилда уч бор вилоят прокурори ўзгарди

Акмалхўжа Юсупович Мавлонов 1975 йилда Фарғона вилоятида таваллуд топган. Маълумоти олий, 2002 йили Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Мутахассислиги ҳуқуқшунос-юрист.


6.Наманганда "қабристон машмашаси": Ҳокимлик нима дейди?

Наманган шаҳар ҳокимлиги 2010 йил 27 декабрда тасдиқланган “Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига тўлақонли риоя этади. Ўтганлар руҳини шод этиш, марҳумларга эҳтиром кўрсатиш сингари миллий қадриятларимизга ҳамиша ҳурмат билан муносабатда бўлади.


7.Учқўрғонда МИБ сайёр қабули: фуқаронинг 40 миллион сўм ҳақи ундириб берилади

Бу масала Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директорининг биринчи ўринбосари Ҳасан Кабиржоновнинг Наманган вилоятида ўтказилган сайёр қабул давомида қисқа муддат ичида ечим топилиши бўйича алоҳида назоратга олинди.


8.Норин тумани ДХМ нимаси билан фарқланади?

Марказнинг очилиши  норинлик кексаю-ёшнинг хурсандчилигига сабаб бўлди. Аввал пана-пастқам биноларда аҳолига хизмат кўрсатилар бу аҳоли учун ҳам марказ ишчи-ходимлари учун ҳам турли ноқулайликлар туғдирар эди. Бугун эса томомила ўзгача, туман қиёфасига кўркамлик бахш этаётган давлат хизматлари маркази аҳолига 80 турдан зиёд хизматларни кўрсатади.


9.Наманганлик депутат Тошкент давлат юридик университетига ректор бўлди

Раҳим Расулжонович Ҳакимов 1983 йил 2 январда Наманган вилояти Чуст туманида туғилган. Маълумоти олий, 2003 йили Наманган давлат университетини, 2005 йили Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Мутахассислиги ҳуқуқшунос. Юридик фанлари доктори. Оилали, ўғил ва қиз фарзанди бор. Ўзбекистон Либерал демократик партияси аъзоси.


10."Namanganliklar" зиддиятга дуч келди: МИБ видеолавҳага нима дейди?

Видеода МИБ Наманган шаҳар бўлими ходимлари томонидан тадбиркорлик фаолиятига аралашгани, у ҳам етмагандек таъминотчи корхоналар ходимларини ўғирликда айлаб, турли хил куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақоратлангани баён этилган.


11.Наманган шаҳар ДХМ раҳбари судьялик лавозимига тайинланди

Акрам Равшанович Акрамов 1980 йил 20 август куни Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 2002 йили Фарғона давлат университети ва 2008 йили Наманган давлат университетини (магистратура бўйича) тамомлаган. Мутахассислиги ҳуқуқшунос-юрист. Оилали, уч нафар фарзанди бор.


12.Мулкдорлар учун қулайлик: Техникани рўйхатдан ўтказишдаги барча тўсиқлар олиб ташланди

Мен техникаларимни инспекцияда рўйхатдан ўтказиб, фермер хўжалигим номига расмийлаштириб, қонуний эгалигим таъминланди. Энди мен, техникаларимдан мулк эгаси сифатида фойдаланиш, хизмат кўрсатиш ва кредит маблағларига эҳтиёж туғилганда гаровга қўйиш каби қонуний имкониятларга эга бўлдим.


13.Наманганлик Светлана Ортиқова аслида ким? Унинг қандай ўтмиши бор?

“Ўйлайманки, бу кишини ҳам кўпчилик, шу залда ўтирганларнинг барчаси яхши билади. Аввало, унинг етарли билим ва тажрибасини, малака ва маҳоратини, обрў-эътиборини юксак баҳолайди, десам, хато бўлмайди”.


14.Уйи бузилган кампирни қақшагани ростми? Миш-мишдан ҳақиқатгача...

Наманган шаҳрида уйи бузилган кекса кампирга нисбатан қандай муносабат кўрсатилган эди? Онахонни кўчада қолдирилганлиги қанчалик ҳақиқатга мос келади? Наманган шаҳар ҳокимлиги Наманган шаҳри, Уйчи кўчасидаги уйи бузилган онахон билан боғлиқ вазият юзасидан баёнот билан чиқди.


15.МАЪМУРИЙ ҚАМОҚ ЖАЗОСИНИ ЎТАШ ТАРТИБИ ҚАНДАЙ?
Маъмурий қамоққа олинган шахслар махсус қабулхоналарда сақланади ва ушбу қонун талабларига риоя этилган ҳолда умумий камераларга ёки бир кишилик камераларга жойлаштирилади. Маъмурий қамоққа олинган шахсларни жойлаштириш чоғида эркакларнинг аёллардан алоҳида жойлаштирилиши таъминланиши шарт.

--> -->