Чортоқ тумани Мучум маҳалласида яшовчи Нозимжон Боқибоевнинг Тошкент шаҳрида жойлашган “Media Prom” масъулияти чекланган жамиятидан 40.039.584 сўм қарздорликни ундириш юзасидан йўллаган мурожаати Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директорининг биринчи ўринбосари Ҳасан Кабиржоновнинг Наманган вилоятида ўтказилган сайёр қабул давомида қисқа муддат ичида ечим топилиши бўйича алоҳида назоратга олинди.

Бу ҳақида “Namangan24.uz” сайтига Мажбурий ижро бюроси Наманган вилояти бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Президентимизнинг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони асосида Мажбурий ижро бюроси раҳбарияти томонидан мурожаатларни жойида ҳал этиш мақсадида сайёр қабуллар ташкил этилмоқда. Айни шу мақсадда МИБ директорининг биринчи ўринбосари Ҳасан Кабиржонов Учқўрғон туманида вилоят аҳолиси учун сайёр қабул ўтказди.

Очиқ, ошкора руҳда ўтган учрашувда Бюронинг Наманган вилояти бошқармаси раҳбарияти иштирок этди. Сайёр қабул давомида суд ва бошқа органлари ҳужжатлари ижроси, алимент билан боғлиқ саккиз нафар фуқаронинг мурожаати тингланди. Ҳар бир кўтарилган муаммолар, мурожаатлари тингланиб, уларнинг ечими юзасидан тегишли топшириқлар берилди, ижроси қатъий назоратга олинди.

-Мен Бюро директорининг бириничи ўринбосари ташкил этган сайёр қабулда битта болам учун алимент пулларини ўз вақтида ундирилиши, 2018 йилда алимент қарздорлиги қолиб кетганлиги ва ҳозирда қайтадан ҳисоблаб ундириб берилиши юзасидан мурожаат йўлладим, - дейди Учқўрғон тумани Ёшлик маҳалласида истиқомат қилувчи Гавҳарой Бурхонова. - Айнан сайёр қабулда мурожаатим атрофлича тинглангиб, алоҳида назоратга олиниб қисқа муддат ичида ижобий ҳал этиладиган бўлди. Бундан беҳад хурсандман.

Асосийси, бўлиб ўтган сайёр қабул давомида ҳар бир мурожаат бўйича аниқ вазифалар, унинг ечимлари бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.

© namangan24.uz

--> -->