Мақола топилди: 34 та

1.Инвесторлар учун имконият: Қувайтлик тадбиркор Наманганда фабрика қуради

Марказда инвесторлар учун ташкил этилган алоҳида кабинет, ҳамда махсус йўлакча, тадбиркорларга берилаётган имтиёз ва эътиборни юқори баҳоланди.


2.Инсон хотираси азиз, қадри юксак: Наманганда байрам қандай ўтди?

Ўтганлар руҳини ёд этиш, тирикларга меҳр-оқибат кўрсатиш қадрият, қолаверса ҳар бир инсоннинг бурчи, вазифаси саналади. Мана шу эзгу фазилатлар 9 май Хотира ва қадрлаш куни санаси муносабати билан янада ёрқин намоён бўлди. Дарвоқе, дунёда Иккинчи жаҳон уруши даҳшатларининг гувоҳи ва иштирокчиси бўлган кишилар сафи тобора камайиб бормоқда. Ана шундай ватанпарвар инсонларнинг 47 нафари Наманган вилоятида истиқомат қилмоқда.


3.Беш ташаббус - беш имкон: Уйчида ёшлар форуми

Уйчида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман кенгаши ташаббуси, туман ҳокимлиги ва Халқ демократик партияси вилоят кенгаши ҳамкорлигида “Эзгу ғоядан-эзгу мақсад сари!” шиори остидаги “Беш ташаббус - беш имкон!” номли ёшлар форуми ўтказилди.


4."Миллий тикланиш" партиясида раис ўзгарди

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Наманган вилояти кенгашининг навбатдан ташқари мажлиси бўлиб ўтди. ЎзМТДП Наманган вилояти кенгаши раислигига шу кунгача партия вилоят кенгаши девони раҳбари лавозимида фаолият юритиб келаётган Ғайратжон Ғофуржонович Тўйчибоев номзоди илгари сурилди ва у бир овоздан маъқулланди.


5.Наманганда Халқаро гул фестивали: Ғолиблар "Спарк" минади!

Халқаро гул фестивали бутун Ўзбекистонни, жумладан, Наманганни дунёга кенг танитиш баробарида сайёҳлар оқимини кўпайтириш, туризмни ривожлантириш, мавжуд ҳамкорлик доираларини кенгайтиришга хизмат қилади.


6.Депутат ҳокимларни кескин танқид қилди

- Ҳокимлар Халқ депутатлари кенгашининг раиси бўлгани учун Кенгашга таъсир кўрсатиб, қарорни чиқартириб, хоҳлаган пайтда фермердан ерни тортиб олиб қўйиши, хоҳлаган пайтда қайтариб бериш ҳолатлари кузатилмоқда, - деди Шуҳрат Ёқубов.


7.Олмалиқда кутилмаган якун: "Навбаҳор" тайёр ғалабани бой берди

Ўйиннинг охирги лаҳзаларида тайёр ғалабани қўлдан чиқарган “Навбаҳор” жамоаси суперлиганинг кучли бешталиги сафига кириб олиш имкониятидан мосуво бўлди.


8.Ҳумоюн Султонов илк бор "Челенжер" ярим финалига чиқди!

Наманган теннис мактабининг тарбияланувчиси Ҳумоюн Султонов ўз фаолияти давомида эркаклар ўртасидаги “Челленжер” халқаро турнирида илк маротаба ярим финалга қадар етиб келди.


9.Баҳринисо Бобоева Осиё чемпиони: Энди навбат Олимпия ўйинларига!

Мусобақада 50 килограмм вазн тоифасида баҳсларга киришган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, наманганлик Баҳринисо Бобоева Ватанимиз шаънини муносиб ҳимоя қилиб, Осиё чемпиони деган шарафли унвонга сазовор бўлди.


10.Янгиқўрғонда Марказий Осиёдаги улкан цемент заводи қурилиши бошланди

Йиллик ишлаб чиқариш қуввати 1 миллион 500 минг тонна бўлган янги йирик цемент заводига тамал тоши қўйилди. Қурилиш ишлари 2020 йил тўртинчи чорагида якунланади. Замонавий Хитой технологиялари билан жиҳозланадиган янги заводнинг ишга тушиши билан 700 та иш ўрни яратилади.


11.Бутунжаҳон универсиадаси: Ҳумоюн ғолиблар қаторида!

Ватанимиз шаъни ва довруғи учун баҳсларга киришган Наманган давлат университети талабаси Ҳумоюн Султонов “Кичик Олимпида”нинг ғолиблари қаторидан ўрин эгаллашга муяссар бўлди.


12.Наманганда республика анжумани: Келажак тиббиёти бугундан шаклланади

Наманган шаҳридаги “Шодиёна” тантаналар мажмуасида “Соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш” мавзуида республика илмий-амалий анжумани бўлди.


13.Наманганда "қабристон машмашаси": Ҳокимлик нима дейди?

Наманган шаҳар ҳокимлиги 2010 йил 27 декабрда тасдиқланган “Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига тўлақонли риоя этади. Ўтганлар руҳини шод этиш, марҳумларга эҳтиром кўрсатиш сингари миллий қадриятларимизга ҳамиша ҳурмат билан муносабатда бўлади.


14.Тўйга тўёна билан: Наманганга электровоз келди

Поп – Наманган участкаси – умумий масофанинг 45 километри тўлиқ электрлаштирилиб, фойдаланишга топширилишида мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини юксалтириш борасидаги саъй-ҳаракатлар самараси ўз ифодасини топди.


15.МЕН НИМА ДЕЙМАН, ҚЎБИЗИМ НИМА ДЕЙДИ? ёхуд ҳуқуқ ҳимоячиларининг иддаосига жавоб!

“Мерседес” русумли микроавтобусдан 6 киши тушиб келишди. Кечгача пахтазордагилар билан суҳбатлашишди. Дронда тасвирга олишди. Бирор одам ўтириб олса бошингиз оғрияптими, нечта болангиз бор, пахта теримига ким мажбур қиляпти, ота-онасига сув, чой келтирган ёки дала четида сигир боқаётган болаларни пахта теримида гумон қилишиб саволу сўроқларга тутишди. Нима, ўз хоҳишимиз билан ишлаб, пул топиб яшашга ҳаққимиз йўқми?!


--> -->