Мақола топилди: 27 та

1.Ҳокимлик менсимаётган аҳоли мурожаати ечимига Олий Мажлис депутати киришди

Наманган шаҳар ҳокимлигига қилинган мурожаатлар ҳеч қандай натижа бермади. Оқибатда мазкур икки қаватли турар-жой биносида яшовчи фуқаролар Олий Мажлисга нома йўллади.


2.Мeтан газнинг ўйноқи нархлари ёхуд монополия ўз сўзини айтмоқда (ми?)

Газ қуйиш шохобчаларининг катта қисми маълум қўлларда тўплангани соғлом рақобатга таъсирини кўрсатиб, нархларнинг ўйноқлигига сабаб бўлмоқда.


3.Халқаро бахшичилик санъати фестивали: Наманган қандай тадорик кўрди?

Фестивалда Наманган вилоятининг байрамона безатилган махсус майдони барча иштирокчилар ва меҳмонларнинг алоҳида эътиборини тортмоқда.


4."Навбаҳор" жамоаси "Сурхон"ни йирик ҳисобда енгди!

“Сурхон” устидан ажойиб ғалабага эришган “Навбаҳор” футбочилари супурлигани мағлубиятсиз ўтказаётган термизликларнинг зафарли “одими”ни тўхтатиш асносида ўз мухлисларга завқли онларни улашдилар.


5.Самарқандда жанговар дуранг: "Динамо"-"Навбаҳор" 2:2

Самарқанд шаҳридаги ўйингоҳда старт олган “Динамо” ва “Навбаҳор” жамоалари ўртасидаги Ўзбекистон суперлигасининг 4-тур учрашуви шиддатли ва кескин курашлар остида ўтди.


6."Навбаҳор" ўз уйидаги илк ўйинда супер ғалабага эришди!

Наманганда футболни ривожлантириш, "Навбаҳор" мавқеини ошириш мақсадида Франциянинг "Лион" клуби билан ҳамкорлик ўрнатилади!


7.Мумбайда Наманган инвестицион салоҳияти кўрсатилди

Наманган вилояти ҳокимининг инвестициялар, инновацион, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Улуғбек Юнусов бошчлигидаги тадбиркор доираларидан иборат делегация Ҳиндистонда бўлиб турибди.


8.Наманганда Халқаро Гул фестивали бошланди: Байрамни хорижий телеканаллар "онлайн" ёритмоқда!

Фестивални хорижий оммавий ахборот воситаларида ёритиш учун бу йил дунёнинг турли давлатларидан 12 нафар журналист таклиф этилди. Хорижий журналистлар ўзлари фаолифят юритаётган оммавий ахборот воситалари орқали гул байрами тафсилотларини “онлайн” равишда мунтазам ёритиб бормоқдалар. Байрамдан репортажлар Туркиянинг “TRT” телеканалида тўғридан-тўғри намойиш этилмоқда.


9.Наманганда халқаро Ислом академияси анжумани бошланди

"Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юртида бошланган Ўзбекистон халқаро Ислом академияси минтақавий филиалининг ўқув семинарида Наманган, Андижон ва Фарғона вилоятларидаги диний соҳа ходимлари малака оширмоқдалар.


10.Сенаторлар ўз мактабида: Бугунги шароитларни биз орзу қилганмиз!

- Биз ўқиган пайтда мактаб анжомлари-ю ўқув қуроллари етишмасди. Машаққат чекиб ўқиганмиз, билим олганмиз. Бугун ёшларига мен ҳавас қиламан. Мактабда сиз учун барча шароитлар бор: 4 миллиард 600 миллион сўм маблағ эвазига кўркам ва замонавий ўқув кошонаси қуриб берилди. Биз бундай шароитларни орзу қилганмиз, - деди сенатор Одилжон Маматкаримов.


11.Покистонлик шифокорлар Наманганда мураккаб операцияларни ўтказди

Покистонлик тиббиётчиларнинг юртимизга ташрифидан кўзланган мақсад Наманган шаҳрида инвестиция лойиҳалари асосида 8 миллион долларлик ҳажмдаги тиббиёт марказини ишга туширишга тайёргарлик кўришдан иборат. Яқин орада Наманган шаҳрида яна бир янги тиббиёт маркази пайдо бўлади.


12.Камбағални отнинг устидаям ит қопади: Талабаларнинг ҳолини ким ўйлайди?

Нега ўзгаришлар фақатгина Тошкент шаҳри ва бюджет ташкилотларида ишлайдиган ходимларнинг даромадларидан келиб чиқиб белгиланмоқда? Наҳотки, улар юртимизнинг олис ҳудудларида бўлмаган, мактаб ва қишлоқ врачлик пунктидан бошқа бирор бир бюджет ташкилот фаолият олиб бормайдиган 10 минглаб қишлоқларни, аҳоли ишсизликдан, йўқчиликдан азият чекиб яшаётганини кўрмаган?


13."Уч илдиз" операцияси: ДХХ Учқўрғонда йирик миқдордаги оғуни фош этди

“Қорадори” кенг қамровли тадбири эди. У Давлат хавфсизлик хизмати Наманган вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида амалга оширилди. Йўл четига тўхтатилган “Спарк” автомашинаси ҳолислар иштирокида кўздан кечирала бошланди. Автомобиль эгаси Наманган шаҳрида истиқомат қилувчи Жамол Тожибоев кўзлари жовдираб, ўзини ҳар куйга солишга ҳаракат қилар эди. Аммо...


14.Шу куннинг долзарб саволи: Ўқитувчини ўқувчига қаттиққўллик қилишига ҳаққи борми?

Ўқитувчиси тарбия йўлида, илм бериш йўлида сўкса сўксин, урса урсин. Биз ундан тарбияли авлодни, билимли болаларни кутайлик. Агар шундай бўлмаса, ана ундан кейин ўқитувчини сўроққа тутиш керак.


15.Косонсойда 4700 метрлик чуқурликдан нефт олина бошланди

“Тергачи” 25-сонли қудуғида бурғулаш ишлари учун лойиҳалаштириш ва қудуқ нуқтаси қўйилган эди. Куни кеча ишчилар 4700 метр чуқурликда бурғулаш ишларини олиб боришди ва якунда ушбу қудуқдан нефт олина бошланди.


--> -->