Бугун (5 апрель куни) Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Халқаро бахшичилик санъати фестивали бошланди. 

Ушбу фестивалда Наманган вилоятининг байрамона безатилган махсус майдони барча иштирокчилар ва меҳмонларнинг алоҳида эътиборини тортмоқда.

Мазкур фестивални ўтказишда ЮНЕСКО, АЙССЕСКО каби халқаро ташкилотлар ҳамкорлик қилишмоқда. Дунёнинг 76 давлатидан ташриф буюрган меҳмонлар иштирокидаги конференция ва мулоқотларда ҳам бу жиҳатлар таҳлил, муҳокама ва баҳсларнинг асосий мавзуси бўлади.

Ушбу нуфузли санъат анжуманида ҳар бир ҳудуднинг ўзига хослиги, бошқа ерда учрамайдиган, такрорланмас жиҳатлари акс эттирилган декорациялар, санъаткорларнинг чиқишлари, ҳунармандчилик кўргазмалалари барчанинг ҳайратию, завқи, шавқига сабаб бўляпти.

Фестиваль доирасида бахшилар беллашуви баробарида миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилгани қадриятларимизнинг ўзига хослигини кўрсатиш баробарида халқимизнинг бой тарихга нисбатан ҳурмату-эҳтироми баланд эканини намоён этмоқда.

10 апрелга қадар давом этадиган Халқаро фестивалда Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркманистон, Қирғизистон, Хитой, Жанубий Корея, Эрон, Сербия, Туркия, Больгария, Бельгия сингари давлатлардан  58 нафар бахши ва достон айтувчилар ўз ижодий чиқишлари билан қатнашади. Ғолиблар катта миқдордаги пул мукофоти ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланадилар.

Бир сўз билан айтганда, иштирокчилар ва уни томоша қилишга келганлар учун барча шароитлар яратилган. Қуйида namangan24.uz сайтининг воҳага борган яқин манбасининг фестивал тадоригидан олган суратларини ҳавола этамиз:

 

© namangan24.uz

 

 

--> -->