Мақола топилди: 15 та

1.Халқаро бахшичилик санъати фестивали: Наманган қандай тадорик кўрди?

Фестивалда Наманган вилоятининг байрамона безатилган махсус майдони барча иштирокчилар ва меҳмонларнинг алоҳида эътиборини тортмоқда.


2.Халқаро фестивалда Наманган эътироф этилди

Президентимиз очилиш маросимидан сўнг ушбу кўргазмалар билан танишди. Барча вилоятлардан келган фольклор жамоаларнинг чиқишларини томоша қилди, халқ ҳунармандчилиги маҳсулотларини кўздан кечирди. Ижодкор ва ҳунармандлар билан суҳбатлашиб, келгуси ишларига муваффақият тилади.


3.Наманганлик шоир янги лавозимга тайинланди

Носиржон Жамолиддинович Жўраев 1984 йил 22 май куни Наманган тумани Шўрқўрғон қишлоғида туғилган. Маълумоти олий, мутахассислиги журналист. 2005 йили Ўзбекистон Миллий университетини тамомлаган. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси аъзоси. Оилали, уч нафар фарзанди бор.


4.Наманганда Халқаро бизнес форуми: Инвесторлар нима дейди?

Айтмасам бўлмас, номи “субҳон” деган қантдек ўрикнинг таъми оғзимда қолди. Вилоятингиз раҳбари тўғри қайд этди, яъни Наманганнинг гилос ва ўриклари Англиянинг ва Ҳиндистон пойтахтларининг супермаркетларидан муносиб ўрин эгаллабди.


5.Партия очиқ мулоқоти: Наманганда кулолчилик ривожланадими?

Чуст туманида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Наманган вилояти кенгаши ҳамда “Ҳунарманд” уюушмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида “Миллий ҳунармандчилик - миллат фахри!” мавзусида ҳунармандлар билан очиқ мулоқот (дебат) ўтказилди.


6."Энг улуғ, энг азиз": Наманганда фаол ижодкорлар тақдирланди

Наманган шаҳрида "Энг улуғ, энг азиз” анъанавий республика кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлди.


7.Муҳриддин Холиқовни хотирлаб: Бу дунё арзимас фидо бўлишга...

Ҳозирги ўзбек эстрадаси кундан кунга таназзулга юз тутиб, сон ошган сари сифат пасайиб бораётган, ғарблашиб, ғариблашиб кетаётган бир замонда Муҳриддин аканинг қўшиқлари бизга ўзбекчиликни, ўша самимий қўшиқчилик санъатимизни, ўтмишимизни, беғубор болалигимизни эслатиб туради.


8.Наманганлик журналист Президент Администрациясида масъул лавозимга тайинланди

Президент Администрациясида ОАВга масъул бўлган Носиржон Жўраев 1984 йил 22 май куни Наманган тумани Шўрқўрғон қишлоғида туғилган. Маълумоти олий, мутахассислиги журналист. 2005 йили Ўзбекистон Миллий университетини тамомлаган. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси аъзоси.


9.Озодбек Назарбеков Наманган вилоятидаги вакилини ўзгартирди

Абдулбоқи Ваҳобжонович Маматов 1986 йил 3 август куни Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 2010 йили Абдулла Қодирий номидаги Тошкент давлат маданият институтини халқ ижодиёти йўналишида тамомлаган. Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партиясининг аъзоси. Оилали, тўрт нафар фарзанди бор.


10.Ўзбек кино ва дубляж санъати оғир жудоликка учради

Наманганлик таниқли санъаткор - кино ва дубляж устаси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ҳошим Арслонов оғир хасталикдан сўнг 64 ёшида вафот этди.


11.Озодбек Назарбековнинг вилоятдаги вакили: Наманганда "Қўғирчоқ" театри ташкил этилади

Вилоятимизда “Қўғирчоқ” театрига санъатига эҳтиёж бор эди. Ҳозирги кунга қадар Наманганда 3 та ҳаваскор қўғирчоқ театри билан фаолият олиб бораётган эдик. “Қўғирчоқ” театри ташкил этилгандан сўнг режа асосида театр жамоаси билан биргаликда шаҳар ва туманларни чекка ҳудудларидаги маданият марказлари, мактаблар, боғчаларда қўғирчоқ томошаларини намойиш этиш имкони туғилади.


12.Озодбек Назарбеков яна бир лавозимга тайинланди

Озодбек Назарбеков 1974 йил 7 май куни Андижон вилояти, Шаҳрихон туманида туғилган. Маълумоти – олий, 2011 йили Ўзбекистон давлат санъат институтини тамомлаган. Қуролли кучлар Ашула ва рақс ансамбли хонандаси, Миллий хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари қўмитаси қошидаги Ашула ва рақс ансамбли хонандаси, Маданият вазирининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият олиб борган.


13."Ахсикент" - водийнинг "ташриф қоғози"га айланади

Наманган шаҳрининг Шимолий халқа йўлида миллий меъморчилик анъаналари ва замонавий технологиялар уйғунлигида барпо этилган маҳобатли меҳмонхона мажмуаси Фарғона водийсининг ташриф қоғозига айланиши шубҳасиз. Инсон яхши шароит, гўзалликка буркангиси келади. Ҳар қанча замонавийлашиб, қанча ғарб билан интеграциялашмайлик, бизни ўзлигимиз ўзига тортаверади.


14.Педагогика коллежларида қабул бошланди

Ҳужжатларини 7 та таълим йўналишларида: Мактабгача таълим, Мактабгача таълим ёрдамчи тарбиячиси, Мусиқий таълим, Жисмоний тарбия, Хореография санъати, Ошпаз, қандолатчи ва Мактабгача таълим ташкилотлар маиший масалалар менежери бўйича www.kollej.edu.uz электрон платформаси орқали онлайн қабул қилишни ташкил  этиш, бу бўйича доимий назорати ва ҳисоботини юритиш юкланди.


15."Энг улуғ, энг азиз" танловида кимлар ғолиб бўлди?

Нодирабегим номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар ўртасида ўтказиб келинаётган “Энг улуғ, энг азиз” анъанавий республика кўрик-танловининг Наманган вилояти босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлди. Бу йилги танловга “Сен – қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган 60дан зиёд ижодий ишлар келиб тушди.


--> -->