Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ўзининг етук ва тажрибали мутахассисидан айрилди. Қўмитанинг қонун ҳужжатларини ва давлат органлари қарорларининг рақобат муҳитига таъсирини баҳолаш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган Санжар Ҳошимович Абдуқодиров 40 ёшида вафот этди.

1980 йилда Наманган шаҳрида туғилган Санжар Абдуқодиров Наманган муҳандислик-иқтисодиёти институти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида Наманган вилояти монополия бошқармаси бошлиғи, Республика Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш, Давлат мулки қўмитаси ва Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасида фоалият олиб борган.

"Кимгадир ака, ука, дўст ва ҳамкасб бўлган яқин қадрдонимиз биз сизни соғинамиз! Илоҳим оҳиратингиз обод бўлсин!

Сизнинг ортингизда қолган оила-аъзоларингиз ва яқинларингизга Монополияга қарши курашиш қўмитаси ўзининг чуқур таъзиясини изҳор этади", дейилади қўмита хабарида.

Дарвоқе, ижтимоий тармоқларда 40 ёшли мутахассис ўлимига коронавирус инфекцияси сабаб бўлгани айтилмоқда. Бироқ Монополия қўмитаси расмий манбасида Санжар Абдуқодировнинг вафоти сабаблари очиқланмаган.

Наманган вилояти монополияга қарши курашиш ҳудудий бошқармаси ҳамда “Namangan24.uz” ахборот-таҳлилий портали жамоалари марҳумнинг яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

© namangan24.uz

--> -->