Мақола топилди: 20 та

1.Йирик "контрабанда" тўхтатилди: "Лабо"да нималар бор эди?

Ўтказилган тезкор тадбирда, “Нанай-Наманган” йўналишида ҳаракатланиб кетаётган фуқаро А. Ш бошқарувидаги “Labo” русумли юк автомашинаси тезкор кузатувга олиниб, Янгиқўрғон туманида тўхтатилиб белгиланган тартибда кўздан кечирилди.


2.Ватанига содиқ фарзандларга янги уйлар топширилди

Наманган шаҳридаги “Юксалиш” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўшинлари, Ички ишлар ва Фавқулодда вазиятлар бошқармалари ходимлари учун қурилган кўп қаватли турар-жой хонадонлари калитлари топширилди.


3.Ёшлар кўпроқ телеграм каналларни кузатмоқдами?!

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Комил Алламжонов бугунги кунда барча ҳақиқий интернет маконини ўз танасида ҳис қилаётгани ҳақида гапиргани диққатимизни тортди. Унинг ҳозирда телеграм каналларга алоҳида эътибор бериш керак, чунки кўпчилик ёшлар янгиликларни айнан телеграмдан ўқиётгани, масалан, раҳбарларнинг ўзини эмоционал тарзда тутган ҳолатлари айнан телеграм каналларда тарқалаётгани ҳақидаги таъкидлари ўринли, албатта.


4.Наманганда тиббий хизмат: Лоқайдлик, сансоларлик ва масъулиятсизлик қачонгача давом этади?

Дўхтирларимиз ўз виждонларини ишга солиб, бошқарма бошлиғи Солижон Мўминовнинг ёнига қачон кирадилар? Таассуфки, бугунги кунда вилоятда соғлиқни сақлаш тизими раҳбарларига муаммолар бўйича халқимизнинг саволлари кўп! Аммо бунга бериладиган амалий жавоблар эса...


5.Наманганда Халқаро тиббиёт ва фармацевтика форумига тараддуд кўрилмоқда

Форумида Австрия, Венгрия, Польша, Россия, Туркия, Жанубий Корея, Япония, Уммон, Германия, Буюк Британия, Франция, Италия, Ҳиндистон,  Миср, Исроил, Сингапур, Словакия,  Малайзия, Озарбайжон, Болгария, Эрон, Саудия Арабистони, Украина каби жаҳоннинг 30дан зиёд давлатидан 150 нафар хорижий компаниялар вакиллари ва етук олимлар қатнашадилар.


6.Наманган вилояти монополияга қарши курашиш бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Акмалжон Маҳмудович Абдуллаев 1979 йилда Чортоқ туманида туғилган. Маълумоти олий, Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институтини (ҳозирги НамМТИ) тамомлаган. Мутахассислиги менежер. У ҳозиргача вилоят “Давлат мулкини ижарага бериш маркази” давлат унитар корхонаси директори лавозимида ишлаб келаётганди.


7.Хайрулло Бозоров фаол журналист ва блогерларни муносиб тақдирлади

“Шодиёна” мажмуасида Наманган вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан ўтказилган маданият, спорт, журналистика ва ёшлар ҳаётида 2019 йил якунларига бағишланган Янги йил шоу-карнавалида вилоят ҳокими, сенатор Хайрулло Бозоров бир қатор фаол журналистлар, блогерлар ва ижтимоий тармоқларнинг фаоллари билан учрашди.


8."Наманган ҳақиқати" газетасига янги бош муҳаррир тайинланди

Акрамжон Сатторов 1966 йил 9 ноябрь куни Наманган туманида туғилган. Маълумоти олий, 1993 йилда Наманган давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги – филолог. Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг аъзоси. Оилали, уч нафар фарзанди бор.


9.Озодбек Назарбеков Наманган вилоятидаги вакилини ўзгартирди

Абдулбоқи Ваҳобжонович Маматов 1986 йил 3 август куни Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 2010 йили Абдулла Қодирий номидаги Тошкент давлат маданият институтини халқ ижодиёти йўналишида тамомлаган. Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партиясининг аъзоси. Оилали, тўрт нафар фарзанди бор.


10.Наманганда коронавирусдан яна бир одам ўлгани ростми?

Бугун ижтимоий тармоқларда Наманган шаҳрида яна бир фуқарони, "долларфуруш"лиги айтилаётган 46 ёшлар чамасидаги одамни коронавирусга чалингани сабабли вафот этгани ҳақида тарқалган хабарлар қанчалик рост? Бунга вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси аниқлик киритди.


11.Халққа ҳамиша ҳамдам ҳаким

Шифокорликни дилиган туйган Солижон Жалилович Мўминов тиб илми асосчиси ҳазрат Ибн Сино издошлари қаторида туриб, амалиёт билан илмий-тадқиқотни бирга олиб бориб, фан номзоди деган илмий даражага эга бўлди. Устозларидан ташкилотчилик ва ташаббускорлик хислатларини ҳам ўзлаштириб, чинакамига камолот касб этди.


12.Наманганда "СЭС" ходими катта пора билан қўлга тушди

Халқимизда “Бузоқнинг югургани сомонхонагача” деган, эзгу нақл бежиз айтилмаган. Айни коронавирус пандемияси вақтида Наманган вилоятида карантин тадбирлари учун ажратилган маблағларни ўзлаштириш пайида юрган соғлиқни сақлаш тизимидаги нопок кимсанинг қилмишлари фош этилди.


13.Наманган шаҳар жамоатчилиги оғир жудоликка учради

Наманган шаҳар жамоатчилиги оғир жудоликка учради. Самимий инсон, моҳир педагог, ташкилотчи раҳбар - Фан, таълим ва маданият ходимлари касаба уюшмаси шаҳар кенгаши раиси, халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутати Муҳайё Абдулбоқиевна Ғаффорова узоқ давом этган касалликдан сўнг 48 ёшда вафот этди.


14.МИБ Наманган шаҳрида ўзини ёқиб юборган аёл воқеасига изоҳ берди

Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Наманган вилояти бошқармасида бўлиб ўтган брифинг шу йил 29 сентябрь кунги ижро ҳаракатлари давомида Наманган шаҳридаги Истиқбол маҳалласидаги яшаш хонадони олдида марҳума Г. Д.нинг ўз жонига қасд қилиши билан боғлиқ масалаларга қаратилди.


15.Наманганда йирик "дорифуруш"лар контрабандасига чек қўйилди

Янгиқўрғонда вилоят божхона бошқармасининг контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Поп тумани бўлими ҳамда Миллий гвардия ходимлари ҳамкорлигида дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказилди.


--> -->