Самимий, фаол ташкилотчи, дилбар фазилатли аёл ва раҳбар, вилоят мактабгача таълим бошқармасининг энг яқин ҳамкори  Касаба  уюшма қўмитаси Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмалари Наманган шаҳар раиси, депутат Муҳайё Абдулбоқиевна Ғаффорованинг вафот этгани ҳақидаги хабарни эшитиб, чуқур қайғуга чўмдик.


Муҳайё Ғаффорова қисқа лекин, сермазмун ҳаёт йўлини босиб ўтиб, барчамиз учун ўзидан ёрқин из қолдирди. У ҳамиша хуш кайфиятда эл-юрт дарду ташвиши билан яшади. Ўзининг ҳалол меҳнати, фидойилиги ҳамда юқори савиядаги ташкилотчилиги, жамоат ишлардаги фаоллиги билан педагог-мураббийлар, кенг жамоатчилик ва ҳамкасбларининг самимий меҳрини қозонди.

Вилоят мактабгача таълим бошқармаси номидан ҳамиша барчага хуш кайфият улашган хушчақчак аёл, Наманганнинг энг азиз фарзанди Муҳайё Ғаффорованинг вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари, яқин қариндош-уруғлари ва дўстларига чуқур таъзиямиз ва ҳамдардлигимизни билдирамиз. 

Эл, ардоғидаги фидойи инсон Муҳайёхон Ғаффорованинг порлоқ хотиралари қалбимизда абадий яшайди! Охиратлари обод, жойлари жаннатда бўлсин!

Наманган вилояти мактабгача таълим бошқармаси жамоаси.
© namangan24.uz

--> -->