Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси раисининг 2019 йил 25 октябрдаги буйруғи билан Акмалжон Маҳмудович Абдуллаев Монополияга қарши курашиш қўмитаси Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Бу ҳақида Наманган вилояти ҳокимлиги телеграм каналида хабар берилди.

Маълумот ўрнида, Акмалжон Маҳмудович Абдуллаев 1979 йилда Чортоқ туманида туғилган. Маълумоти олий, Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институтини (ҳозирги Наманган муҳандислик-технология институти)  тамомлаган. Мутахассислиги менежер.

Акмалжон Абдуллаев меҳнат фаолиятини вилоят жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси ҳисобчиси сифатида бошлаган. 2008 - 2015 йилларда Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳудудий бошқармаси бош мутахассиси, бўлим бошлиғи, Хусусийлаштириш монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш ҳудудий бошқармасининг молия, хусусийлаштиришдан ва бошқа манбалардан тушган маблағларни ҳисобга олиш ва ҳисобот бериш шўъбаси мудири лавозимларида иш олиб борган.

У 2015 йил 1 апрелдан буён Наманган вилояти “Давлат мулкини ижарага бериш маркази” давлат унитар корхонаси директори лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

“Namangan24.uz” сайти Монополияга қарши курашиш қўмитаси Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган Акмалжон Маҳмудович Абдуллаевга янги масъулиятли вазифада мустаҳкам саломатлик, куч-ғайрат, шижоат ва улкан зафарлар тилайди.

© namangan24.uz

--> -->