Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг тегишли буйруғи билан полковник Бунёд Соҳибназарович Эгамназаров Наманган вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. У мазкур лавозимда ишлаган генерал-майор Қосимали Аҳмедовнинг ўрнида фаолиятга киришди.
Бунёд Эгамназаров 1981 йил 9 февралда Наманган вилоятининг Поп туманида туғилган. Маълумоти олий. 2022 йили Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфcизлиги олий техника мактабини (ҳозирги Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академиясини), 2018 йили эса Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг қайта тайёрлов курсини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини Ички ишлар органлари тизимида бошлаган. ИИВ ёнғин хавфсизлиги хизматида, кейинчалик ФВВ тизимида турли масъул ва раҳбарлик лавозимларида иш олиб борган. Жумладан, у 2019-2020 йилларда Наманган вилояти ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи, кейинчалик Наманган вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.
Янги тайинловга қадар полковник Бунёд Эгамназаров Наманган шаҳар фавқулодда вазиятлар бўлимига раҳбарлик қилиб келган.

Оқилхон Дадабоев,

© namangan24.uz

--> -->