Бугун ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятида коронавирус қайд этилганлиги ҳақидаги хабарлар тарқатилди. Мазкур хабарлар тарқатилаётганлиги тарқатилаётган ёлғон хабарлар юзасидан “Namangan24.uz” сайти Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбарияти билан боғланди. Бошқарма томонидан тақдим этилган баёнотда шундай дейилади:

“Бугун баъзи ижтимоий тармоқларда  Наманганда гўёки коронавирус қайд этилганлиги ҳақида уйдирма тарқатилди. Бу  чиқиш мутлақо ҳақиқатга зиддир. Одамларни саросимага солишга уринишдан бошқа иш эмас, деб ҳисоблаймиз.

2020 йил 9 мартга қадар вилоят санитария - эпидемиологик осойишталик марказида хорижда бўлиб қайтган фуқаролар соғлиғи бўйича ўтказилган вирусологик лаборатория таҳлиллари чоғида ҳеч қандай коронавирус аломатлари аниқланмаган.

Шунга қарамай, вилоятда коронавирус инфекцияси кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда. Барча тизимлар шай ҳолатга келтирилган. Ваҳима қилишга ҳеч қандай асос йўқ”.

© namangan24.uz

--> -->