Мақола топилди: 60 та

1.Наманганда коронавирус қайд этилгани қанчалик ҳақиқат?

Бугун ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятида коронавирус қайд этилганлиги ҳақидаги хабарлар тарқатилди. Мазкур хабарлар тарқатилаётганлиги тарқатилаётган ёлғон хабарлар юзасидан "Namangan24.uz” сайти Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбарияти билан боғланди.


2.Диққат, Коронавирус: Нималар қилмоқ керак?

Коронавирус инфекциясининг юқиш омилларидан эҳтиёт бўлиш заруриятини асло унутмаслик керак. Ҳар бир инсон касалликдан ўзини муҳофаза қилиш билан яқинларини, маҳаллани, меҳнат жамоаси ва таълим муассасасини  коронавирус инфекциясидан асраган бўлади. Тиббиёт ходимлари билан бутун жамоатчиликнинг ҳамжиҳатликдаги саъй-ҳаракати азиз ватанимизни, унинг меҳнаткаш аҳлини ўта юқумли ва мудҳиш оқибатлар келитириб чиқарувчи касалликдан ҳимоялашнинг муҳим шарти эканлигини асло ёддан чиқармаслик лозим.


3.Коронавирус Ўзбекистонда: Таълим масканлари ёпилди. Наврўз умумхалқ сайллари бекор қилинди

Коронавирус сабабли Ўзбекистонда барча таълим муассалари карантинга олинади. Олийгоҳ талабалари, коллеж, лицей ва мактаб ўқувчилари, болалар боғчаси тарбияланувчиларига 16 мартдан таътил берилади. Наврўз умумхалқ сайллари ўтказилмайди. Оммавий маросимлар, улоқ-кўпкари, кураш каби одамлар кўп тўпланадиган тадбирлар вақтинча бекор қилинади. Ўзбекистоннинг чет эл давлатлари билан авиа ва автомобиль қатновлари тўхтатилади.


4.Коронавирус хатари: Барча спорт масканлари ёпилди, Ўзбекистон чемпионатлари қолдирилди

Коронавирус сабабли 2020 йил 16 мартдан эътиборан Ўзбекистонда барча спорт-таълим муассасалари номуайян муддатга ёпилди. Бу ҳақида республика Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги маълум қилди.


5.Сенатор коронавирус ҳақида: Қани ишонч ва қатъиятимиз?!

Баъзи бир ҳамюртларимиз Бош вазир ўтказган брифингдан кейин ваҳимага тушиб, бошқаларнинг хотиржамлигига ҳам рахна солаётгани, таҳликани кучайтираётгани ташвишлидир. Бу бозорларга ёпирилиб, керак-нокерак товарларни захира қилишга киришгани кишини ҳайрон қолдиради. Қани ишонч ва қатъиятимиз?!


6.ПРЕЗИДЕНТ КОРОНАВИРУС БЎЙИЧА ХАЛҚИМИЗГА МУРОЖААТ ҚИЛДИ

Бутун халқимиз аниқ билиши керак: биз коронавирусга қарши кураш фаолиятини ошкоралик тамойиллари асосида олиб боряпмиз. Жаҳон жамоатчилигини ҳам, халқимизни ҳам вақтида хабардор этиб боряпмиз. Керакли чораларни янада кучайтирамиз. Кўпни кўрган халқимиз янада жипслашиб, аҳил ва ҳамжиҳат бўлиб, бу мураккаб синовларни ҳам енгиб ўтади, деб ишонаман.


7.Президент фармони: Каронавирусга қарши курашиш учун 10 триллион сўм сарфланади

Фармонга мувофиқ, Молия вазирлиги ҳузурида Инқирозга қарши 10 триллион сўм ҳажмдаги жамғарма тузилди. Йил якунига қадар солиқ текширувларига мораторий эълон қилинади ва қийналган корхоналарга солиқ қарзлари учун пеня ҳисоблаш тўхтатилади. Бундай қийин шароитда тадбиркорни бирорта текширувчи безовта қилмайди.


8.23 мартдан Наманганда "Дамас"лар юриши тўхтатилади

Йўналишсиз таксиларда йўлкира нархи асоссиз ошириб юборилмаслиги ҳамда дезинфекция қилинган жамоат транспорти (автобус, микроавтобус) ва йўналишсиз таксилардан ташқари, автотранспорт воситаларида йўловчи ташишга йўл қўйилмаслигини қатъий назоратга олиш вазифаси юклатилди.


9.Наманган вилояти ҳокимлиги коронавирус синовида бирдамликка чақиради

Аҳоли соғлиғини ҳимоя қилиш мақсадида вилоятимиз туманларидан Наманган шаҳрига фақат коронавирус профилактикаси даврида ишлашга давом этаётган фуқароларгина келиб-кетишлари, қолган юртдошларимиз зарур бўлмаган ҳолларда уйларидан ташқарига чиқмасликлари ва зарурат билан кўчага чиққанда – ниқобда бўлишлари қатъий тавсия этилади.


10.Наманганда коронавирус юқтирган бемор билан алоқада бўлган 54 шахс карантинга олинди

Биз сизлардан тиббиёт ходимлари томонидан берилаётган маслаҳатларга, тавсияларга амал қилишингизни, зарурат бўлмаган ҳолларда кўчага чиқмасликни, ўзингиз ва оила аъзоларингизда касалликнинг бирор аломати сезилганда, хонадонингизга 103 телефон орқали тез тиббий ёрдам шифокорларини чақиришингизни сўраймиз, - дейди вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази бош врачи ўринбосари Давлатали Қосимов.


11.Коронавирусга чалинган наманганлик 72 ёшли бемор вафот этди

Бемор узоқ йиллар давомида қандли диабет, сурункали ўткир юрак етишмовчилиги ва бошқа касалликлар билан даволаниб келган. Бугун - 2020 йил 27 март куни тонгда соат 4:30да шифокорларнинг реанимацион муолажаларига қарамасдан ўткир миокард инфарктидан вафот этган.


12.Алишер Усмонов коронавирусга қарши кураш учун она юртига 20 миллион доллар ажратди

Россиялик миллиардер, келиб чиқиши наманганлик бўлган таниқли тадбиркор Алишер Усмонов Ўзбекистонда коронавирусга қарши кураш доирасидаги тадбирларни қўллаб-қувватлаш учун 20 миллион доллар ажратди. Ушбу маблағ коронавирус сабабли юртимизга олиб келинган ватандошларни карантинга олиш учун зарур бўладиган шифохона жиҳозланиши учун сарфланади.


13.Президент аҳоли ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга қаратилган янги фармонни имзолади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонга имзо чекди.


14.Депутат чорлови: Мураккаб вазиятда ҳам энг олий мақсад - халқимиз оғирини енгил қилиш

Қайд этиш жоиз, Президентимиз халкимизга қилган мурожаатида ҳозирги мураккаб вазиятда “Юксак тафаккур, темир интизом, сабр-тоқат ва масъулиятни чуқур ҳис қилиш” ҳар раҳбарга, ҳар бир фуқарога муҳим бир ҳаётий шиор ва вазифа бўлиши кераклигини таъкидлади.


15.Одил Аҳмедов Хитойдан Ўзбекистонга моддий ёрдам юборди

Наманган футболи тарбияланувчиси, Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори ва Хитойнинг “Шанхай СПИГ” клуби аъзоси Одил Аҳмедов юртимизда коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазиятда тиббиёт муассасалари учун зарур воситаларни тақдим этди.


--> -->