Бутун дунёда, шу жумладан бизнинг мамлакатимизда  кечаётган оғир вазиятда, мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан ишлаб чиқариш, саноат, хизмат кўрсатиш ва иқтисодиёт тармоғини ва аҳолини ижтимоий ҳимояга мухтож қисмини янада қўллаб-қуватлаш мақсадида Прездиентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан қисқа муддат ичида 2 та муҳим ҳуқуқий ҳужжат имзоланди.

Хусусан, давлатимиз раҳбари шу йил 3 апрелда имзоланган фармони иқтисодёт тармоғига қўшимча имтиёз ва преференциялар яратиб бериш билан бирга, уларни иқтисодий танг ҳолатига тушиб қолмасдан,  жадал ривожланиши учун мустаҳкам пойдевор сифатида хизмат қилиш билан бирга, улар фаолиятини рағбатлантирувчи муҳим омил бўлиши  шубҳасиз.

Қолаверса, фармон билан 2020 йил март–июнь ойларида тўлаш муддати тугайдиган болалари бўлган оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдамлар тўлаш уларни тўлашни янги муддатда давом эттириш тўғрисидаги ариза ҳамда бошқа ҳужжатларни талаб қилмаган ҳолда 6 ой муддатга (бироқ бола тегишлича 2 ёшга ва 14 ёшга тўлгунидан кўп бўлмаган муддатда) танаффуссиз давом эттирилиши ҳамда  ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тўлашни узайтириш билан боғлиқ харажатлар Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ҳисобидан қопланиши белгилаб берилди.

Яна бир муҳим жиҳат, фармон билан ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронларни бепул таъминлаш учун асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарларининг рўйхати карантин тадбирлари амал қилиши даврида бир марталик ниқоблар, антисептик воситалар ва бактерияга қарши совунлар жамланмаси билан тўлдириш вазифаси юклатилди. Бу эса ўз навбатида ҳар қандай вазиятда ҳам аҳолининг ижтимоий ҳимоя мухтож қатлами Давлатимиз раҳбарининг эътибори марказида эканлигини яққол далилидир.

Қайд этиш жоиз, Президентимиз халкимизга қилган мурожаатида ҳозирги мураккаб пандемия вазиятида “Юксак тафаккур, темир интизом, сабр-тоқат ва масъулиятни чуқур ҳис қилиш” ҳар раҳбарга, ҳар бир фуқарога муҳим бир ҳаётий шиор ва вазифа бўлиши кераклигини таъкидлади.

Албатта, биз депутатлар ҳам Президентимиз мазкур мурожаатлари ва фармонларини халқимизга етказиб, иқтисодиётни барқарор ривожланиши таъминланишида ҳамда коронавирус пандемия вазиятини тўлиқ назоратга олишда, инфекция тарқалишининг олдини олиш, шу жумладан касалликка чалинган шахсларни ижтимоий ҳимоя қилинишини таъминлашда давлат раҳбари билан ёнма-ён бўлиб хизмат қилиб, ўз ҳиссамизни қўшамиз.

Дилмурод Исмоилов,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати,

Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси.

© namangan24.uz

--> -->