Наманган вилояти ҳокимлигида муҳим кадр ўзгаришларидан бири амалга оширилди. Вилоят ҳокимининг 2023 йил 30 августдаги қарорига кўра, Бахтиёр Латифхонович Охунбобоев Наманган вилояти ҳокимининг рақамлаштириш бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди.

Бахтиёр Охунбобоев 1978 йилда Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 2001 йилда Наманган муҳандислик-педагогика институтини тамомлаган. Мутахассислиги муҳандис-технолог.

Меҳнат фаолиятини 1999 йилда “Наманганагромаш” жамиятида муҳандис-конструктор сифатида бошлаган. Меҳнат фаолияти давомида вилоят статистика бошқармаси, “Намангандонмаҳсулот” жамияти, вилоят ҳокимлиги, “Вилоят компьютерлаштириш маркази” давлат унитар корхонаси, Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази давлат унитар корхонасида мас ъул вазифаларда ишлаган.

Янги тайинловга қадар, яъни 2021 йилдан буён вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги “Электрон ҳокимиятни ривожлантириш маркази” давлат муассасаси директори лавозимида ишлаб келаётганди.

Мазкур тайинлов Президентимизнинг 2023 йил 24 майдаги “Рақамли хизматлар қамрови ва сифатини ошириш ҳамда соҳа, тармоқ ва ҳудудларни рақамли трансформация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан амалга оширилди.

© namangan24.uz

--> -->