Мақола топилди: 25 та

1.Қозоғистон компанияси Норинда қўшма корхона қуради

Наманган вилоятининг инфратузилмаси ва саноати анча орқада қолаётган ҳудудларидан бири Норин туманида сунъий тола ишлаб чиқаришга ихтисослашган қўшма корхона барпо этадиган бўлди.


2.БМТ Наманган тараққиётига кўмаклашмоқда!

Хайрулло Бозоров меҳмонларга ҳудуд инвестицион салоҳияти, инвесторларга яратиб берилаётган имконият ва шароитлар ҳақида батафсил маълумот берди. БМТ Тараққиёт дастурининг “Савдо ривожланишига кўмаклашиш” лойиҳаси асосида амалга оширилаётган ишлар ва бу борада эришилаётган натижаларга тўхталди.


3.Нанай халқаро туризм масканига айланади-ми?

Нанай кичик туризм зонаси эса 14,5 гектар ҳудудда жойлашиб, унда 920 ўринли иккита беш юлдузли меҳмонхона, 549 кишига мўлжалланган нафас йўллари ва диабет касалликларини даволаш сиҳатгоҳи, 78 та вилла-меҳмонхона, замонавий савдо маркази, ресторан ва кафелар, тоғ дор йўли каби объектларни барпо этиш кўзда тутилган.


4.Наманганда Хёндэ автозаводи давлат рўйхатидан ўтказилди

Давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома "Evergreen Motors” компанияси президенти Ким Чанг Кеонга тантанали топширилди.


5.Уйчида ўнлаб оилалар вайрона ичида қолди: "Озодлик"нинг бу "иддаоси" тўғри-ми?

Ўзбекистон ҳукумати олиб бораётган эзгу ишларга мутлақо эътибор қилмайдиган, тирноқ ичидан кир қидирадиган, шов-шув кетидан қувийдиган “Озодлик” сайтида шу йил 24 июль куни аноним манбага асосланган ҳолда “НАМАНГАН – “Товон пули тўлиқ берилмагани сабаб ўнлаб оилалар вайрона ичида яшамоқда” сарлавҳали хабар эълон қилинди.


6.Бош вазир муҳим вазифалар юзасидан Наманганга келди

Ҳукумат раҳбари вилоятимиздаги сафари давомида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Наманганга ташрифи чоғида белгилаб берилган долзарб вазифалар ижросини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди. Наманган шаҳрида амалга оширилаётган ишларнинг боришидан қониқиш ҳосил қилди.


7.Наманганда корейс тили мактаби очилади

Ҳоким Шавкат Абдураззоқов ва инвесторлар иштирокидаги бўлиб ўтган музокаралар давомида Наманган шаҳрида корейс тили мактабини ташкил этиш имкониятлари муҳокама қилинди.


8.Наманган шаҳар ДХМ раҳбари судьялик лавозимига тайинланди

Акрам Равшанович Акрамов 1980 йил 20 август куни Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 2002 йили Фарғона давлат университети ва 2008 йили Наманган давлат университетини (магистратура бўйича) тамомлаган. Мутахассислиги ҳуқуқшунос-юрист. Оилали, уч нафар фарзанди бор.


9.Наманган шаҳар ҳокимлигида жиддий ўзгаришлар юз берди

Наманган шаҳар ҳокимлиги аппаратида бир қатор ўта муҳим лавозим ўзгаришлари амалга оширилди. Раҳбарлик лавозимларига тайинланган Музаффар Абдуллаев, Жобир Абдуллаев ва Аюбхон Бобомирзаевларга янги масъулиятли вазифада мустаҳкам саломатлик, куч-ғайрат, халқимизни рози қилиш йўлидаги саъй-ҳаракатларида шижоат ва улкан зафарлар тилаймиз.


10.Япониялик сармоядор Наманганда хусусий мактаб очади

1,5 гектар майдонда қурилиши режалаштирилаётган мактабда 525 нафар ўқувчига халқаро таълим стандартлари асосида билим бериш кўзда тутилмоқда. Мактаб бунёд қилиниши учун ер майдони таклиф этилган ҳудудлар кўрилгач, Наманган вилояти ҳокимлиги ва “Balcom Group” компанияси ўртасида инвестицион келишув имзоланади.


11.Ҳоким ёшлар билан учрашди: наманганлик 110 нафар талабанинг контракти тўлаб берилади

Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров ёшларни ҳар томонлама рағбатлантириш мақсадида кўплаб янги ташаббусларни ҳам қўллаб-қувватлаш мақсадида 2020 йилдан бошлаб вилоятда ҳаётга татбиқ этиладиган ёшлар масалаларига оид янги дастурни эълон қилди.


12.Наманган вилояти маҳалла ва оила бошқармасига раҳбар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони асосида ташкил этилган Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Наманган вилояти бошқармасига раҳбарлар тайинланди.


13.МАРҒИЛОН КЎЧАСИ ҚАЧОН ОБОД БЎЛАДИ? Наманган шаҳар ҳокимлиги мутасаддиси изоҳ берди

Kun.uz сайти ва ижтимоий тармоқларда “Наманган шаҳридаги абгор йўл: ҳайдовчилар асабидан, машиналар баллонидан айрилмоқда” сарлавҳали мақола эълон қилинди. Унда Наманган шаҳрининг Марғилон кўчаси йўли ачинарли ҳолатда эканлиги, серқатнов йўлнинг бир неча йиллардан бери носозлиги аҳоли ва ҳайдовчилар учун ноқулайликлар туғдираётгани, пиёдалар ўтиш жойи чизиқлари ҳам ўчиб кетгани, бу эса фуқаролар, хусусан, ўқувчилар учун хавф туғдираётгани билдирилган.


14.Наманган шаҳар ҳокимлигида муҳим кадр ўзгариши амалга ошди

Рустамжон Раҳмонович Исоқов 1975 йилда Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 1997 йилда Наманган саноат технология институти, 2011 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.


15.Чуст туманига янги ҳоким тайинланди

Бекзод Исмоилжонович Ҳамдамов 1979 йил 31 октябрь куни Мингбулоқ туманида туғилган. Маълумоти олий, 2001 йили Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институти (ҳозирги Наманган муҳандислик-технология институти), 2008 йили Давлат Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Солиқ академиясини тамомлаган. Мутахассислиги: молиячи, солиқ-иқтисодчи.


--> -->