Наманган шаҳар халқ таълими бўлими мудир ўринбосари Жаҳонгир Лутпиллаев Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов бошлаган #ustozingdan_xabar_ol челленжини давом эттирган ҳолда, ўзи таҳсил олган мактабидаги биринчи устозини йўқлаб, байрам билан табриклади.

- Наманган шаҳридаги 5-сонли умумтаълим мактабида таҳсил олганман. Эришган барча муваффақиятларим учун устозларимдан қарздорман. "Ўқитувчи ва мураббийлар куни" арафасида биринчи Устозим Хосиятхон Қамбаровани табриклаб, ўқувчилик давридаги хотираларни эслаб, улар билан суҳбатлашиб қайтдим. Маърифат фидойиларига эҳтиром кўрсатиш, уларни эъзозлаш ҳар биримизнинг бурчимиздир”, - дейди Жаҳонгир Лутпиллаев.

Эслатиб ўтамиз, Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов 1 октябрь "Ўқитувчи ва мураббийлар куни" арафасида ўзининг биринчи устозини йўқлаб бориб, #ustozingdan_xabar_ol челленжини бошлаб берган эди.

© namangan24.uz

--> -->