Мақола топилди: 93 та

1.Президент ташаббуси амалда: Наманганда "Библиобус" ўз фаолиятини бошлади

120 миллион сўмга харид қилинган янги автобус 25 миллион сўм маблағ эвазига жиҳозланиб, кўчма халқ авто кутубхонасига мослаштирилди, у 200 хил номдаги мингдан зиёд бадиий китоблар, сиёсий, ўқув адабиётлари билан таъминланди.


2.Ёшлар иттифоқи ходими Экологик партияда девон раҳбари бўлди

Эътироф этиш жоиз, бугунги кунда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ёш раҳбар кадрлар захирасини шакллантириш ва тайёрлаш масаласида давлатимиз раҳбари айтганларидек, “социал лифт” вазифасини ўтамоқда. Бу борада салоҳиятли ва фидойи ёшлар ташкилот имкониятларидан тўлақонли фойдаланиб, масъулиятли вазифаларга тайинланаётгани қувонарли, албатта.


3.Самарқандда жанговар дуранг: "Динамо"-"Навбаҳор" 2:2

Самарқанд шаҳридаги ўйингоҳда старт олган “Динамо” ва “Навбаҳор” жамоалари ўртасидаги Ўзбекистон суперлигасининг 4-тур учрашуви шиддатли ва кескин курашлар остида ўтди.


4."Навбаҳор" ўз уйидаги илк ўйинда супер ғалабага эришди!

Наманганда футболни ривожлантириш, "Навбаҳор" мавқеини ошириш мақсадида Франциянинг "Лион" клуби билан ҳамкорлик ўрнатилади!


5.Марказий банкка янги раҳбар тайинланди

Ғайбулло Воҳидов 1984 йил 23 сентябрь куни Наманган туманида туғилган. 2008 йили Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институтини, 2012 йили эса Тошкент молия институтитини тамомлаган. Мутахассислиги менежер-иқтисодчи. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси аъзоси.


6."Миллий тикланиш" партиясида раис ўзгарди

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Наманган вилояти кенгашининг навбатдан ташқари мажлиси бўлиб ўтди. ЎзМТДП Наманган вилояти кенгаши раислигига шу кунгача партия вилоят кенгаши девони раҳбари лавозимида фаолият юритиб келаётган Ғайратжон Ғофуржонович Тўйчибоев номзоди илгари сурилди ва у бир овоздан маъқулланди.


7.Наманганлик шоир янги лавозимга тайинланди

Носиржон Жамолиддинович Жўраев 1984 йил 22 май куни Наманган тумани Шўрқўрғон қишлоғида туғилган. Маълумоти олий, мутахассислиги журналист. 2005 йили Ўзбекистон Миллий университетини тамомлаган. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси аъзоси. Оилали, уч нафар фарзанди бор.


8.Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Жамолиддин Каримович Алойдинов 1983 йил 15 март куни Бухоро шаҳрида туғилган. 2003 йили Ўзбекистон Миллий университетини тамомлаган. Мутахассислиги тарих фани ўқитувчиси. Оилали, 3 нафар фарзанди бор.


9.Наманганда Бош вазир қабулхонаcига мудир тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фармойишига асосан Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасининг ҳудудий бўлинмаларига мудир вазифасини бажарувчилар тайинланди.


10.Алишер Усмонов кўмагида Наманганда йирик бизнес маркази қурилади

Алишер Бурхонович Усмоновнинг кўмаги билан конгресс залига эга, дунё талабларига жавоб берадиган 18-қаватли бизнес маркази қурилади. Умид қиламизки, кейинги - 2020 йилдаги Халқаро форумни айнан ўша жойда ўтказамиз.


11.Наманган давлат университетига янги ректор тайинланди

Музаффар Ҳошимович Эсонов 1978 йил 19 февралда Наманган вилояти Уйчи туманида туғилган. Маълумоти олий, 2003 йили Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетини тугатган. Мутахассислиги тарих фани ўқитувчиси. 


12.Бутунжаҳон универсиадаси: Ҳумоюннинг ғалабали юриши давом этмоқда!

Бутунжаҳон талабалар спорт ўйинларида вилоятимизнинг икки нафар иқтидорли спортчи, Наманган давлат университети талабалари – теннисчимиз Ҳумоюн Султонов ҳамда маҳоратли енгил атлетикачи қизимиз Нурхон Муҳиддинова ҳам иштирок этиш бахтига эга бўлишмоқда.


13.Наманганда икки йилда уч бор вилоят прокурори ўзгарди

Акмалхўжа Юсупович Мавлонов 1975 йилда Фарғона вилоятида таваллуд топган. Маълумоти олий, 2002 йили Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Мутахассислиги ҳуқуқшунос-юрист.


14.Вилоят иқтисодиёт ва саноат бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Фазлиддин Иномов 1981 йилда Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 1998-2004 йилларда Наманган муҳандислик-педагогика институтида таҳсил олган. Менежмент мутахассислиги бўйича магистр даражасига эга.


15.Наманган шаҳар ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Музаффар Абдуғаниевич Абдуллаев 1984 йил 5 сентябрь куни Наманган вилояти Уйчи туманида таваллуд топган. Маълумоти олий, 2006 йил Наманган давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги – иқтисодчи.


--> -->