Айни пайтда мамлакатимиздаги олий таълим муассасаларида қишки таътил муддати жорий йилнинг 24 январга қадар узайтирилганлиги муносабати билан илмгоҳлардаги профессор-ўқитувчиларнинг малакасини оширишга қаратилган бир қатор амалий семинар-тренинглар ташкил этилмоқда.

Хусусан, Фарғона водийсидаги етакчи олийгоҳлардан бири саналган Наманган муҳандислик-технология институтининг барча факультетларида профессор-ўқитувчилар учун ўқув малака ошириш курслари бошланди.




Институт маъмурияти ташаббуси билан ташкил этилаётган ушбу курслар давомида профессор-ўқитувчилар кредит-модул тизимининг аҳамияти, академик ва молиявий мустақилликнинг шартлари ҳамда таълим сифатини янги босқичга кўтариш масалаларини муҳокама қилишмоқда.


Эслатиб ўтамиз, ўқув курслари жорий йилнинг 24 январига қадар белгиланган режа асосида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Маъмуржон Эргашев,

Наманган муҳандислик-технология институти ахборот хизмати раҳбари.
© namangan24.uz

--> -->