Мақола топилди: 23 та

1.АҚШлик мутахассислардан Наманганда маҳорат дарслари

Наманган муҳандислик-технология институти “Чет тиллар” кафедраси томонидан инглиз тили ўқитувчилари учун ҳудудий семинар-тренинг ўтказилди.


2.АҚШлик мутахассислардан Наманганда маҳорат дарслари

Наманган муҳандислик-технология институти “Чет тиллар” кафедраси томонидан инглиз тили ўқитувчилари учун ҳудудий семинар-тренинг ўтказилди.


3.Наманганлик шифокорлар жаҳонни забт этмоқда

Шифокорларимиздан иборат яна бир катта гуруҳ жаҳоннинг қатор давлатлари сари йўл олади. бу мақсадлар учун республика бюджетидан ўтган йилгидан деярли икки баробар кўп - 700 миллин сўм маблағ ажратилган. 


4.Дунё олимлари Наманганда: Гулчиликни ривожлантириш муҳокама қилинди

Айни кунларда Наманганда давом этаётган 59-анъанавий “Халқаро гул фестивали”га ҳамоҳанг тарзда “Ўзбекистонда манзаралари гуллар хилма-хиллиги: муаммолар ва ютуқлар” мавзуида халқаро илмий-амалий анжумани ўтказилди.


5.Вилоят иқтисодиёт ва саноат бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Фазлиддин Иномов 1981 йилда Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 1998-2004 йилларда Наманган муҳандислик-педагогика институтида таҳсил олган. Менежмент мутахассислиги бўйича магистр даражасига эга.


6.Наманган муҳандислик-технология институти Покистондаги нуфузли олийгоҳ билан ҳамкорлик ўрнатди

Икки томонлама тузилган битимга мувофиқ, Наманган муҳандислик-технология институтида Покистондаги университет билан ҳамкорликда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган текстиль маҳсулотларини жаҳон стандартлари даражасида синовдан ўтказиш ва сертификациялаш лабораториясини ташкил этилади. Иккала олий таълим муассасаларининг педагоглар ва талабаларининг ўзаро тажриба алмашинуви йўлга қўйилади.


7.Наманган шаҳар ҳокимлигида жиддий ўзгаришлар юз берди

Наманган шаҳар ҳокимлиги аппаратида бир қатор ўта муҳим лавозим ўзгаришлари амалга оширилди. Раҳбарлик лавозимларига тайинланган Музаффар Абдуллаев, Жобир Абдуллаев ва Аюбхон Бобомирзаевларга янги масъулиятли вазифада мустаҳкам саломатлик, куч-ғайрат, халқимизни рози қилиш йўлидаги саъй-ҳаракатларида шижоат ва улкан зафарлар тилаймиз.


8.Ҳоким ёшлар билан учрашди: наманганлик 110 нафар талабанинг контракти тўлаб берилади

Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров ёшларни ҳар томонлама рағбатлантириш мақсадида кўплаб янги ташаббусларни ҳам қўллаб-қувватлаш мақсадида 2020 йилдан бошлаб вилоятда ҳаётга татбиқ этиладиган ёшлар масалаларига оид янги дастурни эълон қилди.


9.Наманган муҳандислик-технология институтига проректор тайинланди

Ойбек Каримович Эргашев 1982 йил 7 январь куни Наманган туманида таваллуд топган. Маълумоти олий, 2003 йили Наманган муҳандислик-педагогика институтининг бакалавриат, 2006 йили магистратура йўналишини тамомлаган. Мутахассислиги муҳандис-технолог-педагог.


10.МАШРАБИ МЎЪТАБАР ЎЗУМ...

Улуғ шоир, ҳамюртимиз Бобораҳим Машраб шеърияти ўта халқчил ва оммага яқинлиги билан эъзозланади, севиб хиргойи қилинади. Бу оташзабон шоир ижодини тадқиқ этишда жонбозлик кўрсатаётганларнинг пешқадам вакили Мўмин Ҳошимхоновдир. Ҳозиргача ҳамюртимиз ҳаёти ва ижодига доир 15 га яқин йирик китоблар яратди. Хусусан, жиззахлик олим Машраб ҳаёти, фаолияти, ижоди бўйича фундаментал (заминий) тадқиқотлар олиб бориб олтита монография ва иккита ўқув –услубий қўлланма яратган. 


11.Наманганда хориждан ўқишни "перевод" қилиш бўйича ҳужжатлар қабул қилинмоқда

Наманган муҳандислик-технология институтида ҳам қўшни давлатлардан Наманган вилояти бўйича ўқишни кўчириш тўғрисидаги ҳудудий ишчи гуруҳ ташкил этилиб, фаолият юритмоқда. Аризаларни топшириш жараёнида турли “ёрдам берадиган” таъмагир ва фирибгарларнинг таклифларидан эҳтиёт бўлинг!


12.Наманганда депутат аёл раҳбарлик лавозимига тайинланди

Наргиза Лапасовна Муҳаммадиева 1962 йилда туғилган. Маълумоти олий, 1984 йили Наманган Давлат педагогика институти, 2008 йили Наманган муҳандислик педагогика институтини тамомлаган. Мутахассислиги рус тили ва адабиёти фани ўқитувчиси, менежер. Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал демократик партияси аъзоси.


13.НамМТИ ректори имтиёз асосида талаба бўлган қизларни табриклади

Наманган муҳандислик-технология институти ректори, физика-математик фанлари доктори, профессор, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Одилжон Маматкаримов олийгоҳга Президент қарори билан имтиёз асосида талабалик бахтига мушарраф бўлган талаба қизлар билан учрашди.


14.Наманган муҳандислик-технология институтида дарслар бошланди
Талабаларига институт тарихи, ўқув жараёнини ташкил этиш тартиби, тўлов-контракт шартлари, ўтиладиган дарслар, профессор-ўқитувчилар тўғрисида умумий маълумотлар берилмоқда, – дейди институт қабул комиссияси масъул котиби Аъзамжон Мамахонов.

15.Наманганлик юрист Адлия вазирлигида масъул лавозимда иш бошлади

Нодиржон Илҳомжонович Мухторов 1982 йил 19 январь куни Наманган вилояти Поп туманида туғилган. Маълумоти олий, Наманган Давлат университети ва Тошкент Давлат юридик институтини тамомлаган. Мутахассислиги ҳуқуқшунос. Юридик фанлари номзоди илмий даражасига эга.


--> -->