Мақола топилди: 22 та

1."Барлос"да мудҳиш қотиллик: Суд раиси нима дейди?

25 ёшли йигитнинг жирканч жиноятга қўл ургани жамоатчиликни жиддий ташвишга соладиган ҳолат. У спиртли ичимлик дўконида тортишиб, бир кишини ўлдирди ва иккинчисига нисбатан суиқасд содир этса-ю бунга маҳалла-кўй, профилактика инспектори, жамоатчилик бефарқ қараса?


2.Ҳайитга муносиб туҳфа: "Ҳидоя" талабалари янги бинода!

“Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юртида талабаларга қулай шароитларни ҳозирлаш мақсадида қисқа фурсатларда 10 миллиард сўм маблағ эвазига янги, замонавий, муҳташам, кўркам ўқув биноси, мажлислар зали, спорт залидан иборат  муҳташам мажмуа Муборак Рамазон ҳайити байрами арафасида қад ростлади.


3.Шу куннинг долзарб саволи: Ўқитувчини ўқувчига қаттиққўллик қилишига ҳаққи борми?

Ўқитувчиси тарбия йўлида, илм бериш йўлида сўкса сўксин, урса урсин. Биз ундан тарбияли авлодни, билимли болаларни кутайлик. Агар шундай бўлмаса, ана ундан кейин ўқитувчини сўроққа тутиш керак.


4.Наманганлик Светлана Ортиқова аслида ким? Унинг қандай ўтмиши бор?

“Ўйлайманки, бу кишини ҳам кўпчилик, шу залда ўтирганларнинг барчаси яхши билади. Аввало, унинг етарли билим ва тажрибасини, малака ва маҳоратини, обрў-эътиборини юксак баҳолайди, десам, хато бўлмайди”.


5.Наманганда Дубайдаги каби осмонўпар бинолар қурилади

“Namangan Square”нинг асосий безаги ноёб дизайн ва конструкцияли икки бино бўлади. Худди Дубайдаги каби Фарғона водийсидаги ушбу биринчи осмонўпар бинолар, шубҳасиз, вилоятнинг диққатга сазовор жойлари ва унинг энг юқори меъморий тузилмалари рўйхатини тўлдиради.


6.Наманган вилояти прокуратураси: халқ билан очиқ мулоқот таъминланади (ми?)

Илгари давлатнинг “қораловчи” функциясини бажаришгина чекланган прокуратура бугун фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ-манфаатларини қўриқлайдиган идорага, яъни “халқ прокуратураси”га айланишга устувор вазифа сифатида қарамоқда. Наманганда прокуратура органлари фаолиятининг 2019 йил ўтган ўн ойида 8 минг 617 кишининг бузилган ҳуқуқлари тикланишига эришилди. Теширув ва тергов ишлари давомида фуқароларга етказилган 25 миллиард 500 миллион сўмдан зиёд миқдордаги зарарлар ундириб берилди.


7.Сенатор коронавирус ҳақида: Қани ишонч ва қатъиятимиз?!

Баъзи бир ҳамюртларимиз Бош вазир ўтказган брифингдан кейин ваҳимага тушиб, бошқаларнинг хотиржамлигига ҳам рахна солаётгани, таҳликани кучайтираётгани ташвишлидир. Бу бозорларга ёпирилиб, керак-нокерак товарларни захира қилишга киришгани кишини ҳайрон қолдиради. Қани ишонч ва қатъиятимиз?!


8.Ўзбек кино ва дубляж санъати оғир жудоликка учради

Наманганлик таниқли санъаткор - кино ва дубляж устаси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ҳошим Арслонов оғир хасталикдан сўнг 64 ёшида вафот этди.


9.Қамчиқ довонидаги мудҳиш "авария" уч кишини ҳаётдан олиб кетди

63 ёшли А. Р. бошқарувида бўлган “Sams” русумли юк автомашинасининг тормоз тизими ишламай қолиши оқибатида шу йўналиш бўйича йўлнинг четида тўхтаб турган 26 ёшли А. Ғ. бошқарувидаги “Isuzu” юк машинаси ва 26 ёшли Н. Р. бошқарувидаги иккинчи “Isuzu” юк автомашинасининг орқа қисмига урилиб, ағдарилган. Шундан сўнг ёнғин юзага келган.


10.Наманган вилояти: Ташрифдан ташрифгача нималар ўзгарди?

Наманган вилояти иқтисодиётида ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 107 фоизга ўсишига эришилган бўлса, шу йилнинг биринчи чорагида бу кўрсаткич 108,6 фоизни ташкил қилди. 2019 йилга белгиланган 170,9 миллион доллар қийматига тенг экспорт амалиёти 100 фоиз бажарилди. Жорий йилда эса 450 миллион доллар экспорт қилиш режалаштирилган бўлиб йилнинг дастлабки тўрт ойида 106 миллион доллар миқдорида маҳсулот экспорт қилинди.


11.СИЗ ҚАЙСИ КИТОБНИ ЎҚИЯПСИЗ?

Тоҳир Маликнинг “Одамийлик мулки” китобини сотиб олганимда анча вақт ўтган бўлсада, ҳажман катталигидан бемалол вақтим бўлганда ўқирман, деб кейинга суриб юрган эдим. Бу орада кўплаб катта-кичик китобларни ўқиб қўйдим. Аммо кеча ишдан қайтиб, “Одамийлик мулки” қўлга олганимча, аёлимнинг “дамингизни олсангиз бўлар эди, эртага ишга борасиз ахир”, деган енгилгина огоҳлантиришидан кейин соатга қарасам – 12.10, китобнинг саҳифасига қарасам 56-бетга келибман.


12.Наманганда яна 14 киши коронавирусдан тузалди

Жорий йил 13 июль, душанба куни Наманган вилоятида коронавирусга чалинган 14 нафар бемор буткул соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида вилоят юқумли касалликлар шифохонасидан реабилитацияга кузатилди.


13.Наманган шаҳрида икки қўшнининг жанжали аянчли тугади

Халқимизда "Қўшничилик минг йилчилик", деган ҳикмат бежиз айтилмаган. Афсуски, Наманган шаҳридаги маҳаллалардан бирида икки қўшнининг муросасизлиги аянчли фожиа билан якунланди. Шу йил 4 август куни соат 16:30ларда 61 ёшли фуқаро яшаш уйи олдида қўшниси 1986 йилда туғилган фуқаро билан “Молхонангни ҳидидан яшаш хонадонимда ўтириб бўлмаяпти” - деб, ўзаро жанжаллашиб қолади ва...


14.Суриядаги террорчиларни қўллаган наманганлик "Жиҳодчилар" қўлга олинди

Давлат хавфсизлик хизмати Наманган вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида Наманган шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида “Жиҳодчилар” экстремистик оқими ғояларини қўллаб-қувватлаб келган ноқонуний гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.


15."Ахсикент" - водийнинг "ташриф қоғози"га айланади

Наманган шаҳрининг Шимолий халқа йўлида миллий меъморчилик анъаналари ва замонавий технологиялар уйғунлигида барпо этилган маҳобатли меҳмонхона мажмуаси Фарғона водийсининг ташриф қоғозига айланиши шубҳасиз. Инсон яхши шароит, гўзалликка буркангиси келади. Ҳар қанча замонавийлашиб, қанча ғарб билан интеграциялашмайлик, бизни ўзлигимиз ўзига тортаверади.


--> -->