Бугун - 2020 йил, 13 июль, душанба куни Наманган вилоятида коронавирусга чалинган 14 нафар бемор буткул соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида вилоят юқумли касалликлар шифохонасидан реабилитацияга кузатилди.

Бу ҳақида “Namangan24.uz” ахборот-таҳлилий порталига вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Наманган шаҳри, Уйчи, Учқўрғон, Тўрақўрғон, Наманган ва Чуст туманларида яшовчи тузалган беморларнинг 10 нафари эркак, 4 нафари аёл кишини ташкил этади.

Ҳозирга қадар Наманганда коронавирус инфекцияси 426 та (сўнгги вақтда +25 тага ошган) ҳолатда қайд этилган бўлиб, тиббиёт ходимларининг саъй-ҳаракатлари, қолаверса пандемияга қарши кўрилаётган изчил чоралар самарасида айни вақтга қадар тожли вирусдан фориғ бўлганлар сони 314 кишига етди.

© namangan24.uz

--> -->