Мақола топилди: 17 та

1.АҚШлик мутахассислардан Наманганда маҳорат дарслари

Наманган муҳандислик-технология институти “Чет тиллар” кафедраси томонидан инглиз тили ўқитувчилари учун ҳудудий семинар-тренинг ўтказилди.


2.АҚШлик мутахассислардан Наманганда маҳорат дарслари

Наманган муҳандислик-технология институти “Чет тиллар” кафедраси томонидан инглиз тили ўқитувчилари учун ҳудудий семинар-тренинг ўтказилди.


3.Халқаро бахшичилик санъати фестивали: Наманган қандай тадорик кўрди?

Фестивалда Наманган вилоятининг байрамона безатилган махсус майдони барча иштирокчилар ва меҳмонларнинг алоҳида эътиборини тортмоқда.


4.Беш ташаббус - беш имкон: Уйчида ёшлар форуми

Уйчида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман кенгаши ташаббуси, туман ҳокимлиги ва Халқ демократик партияси вилоят кенгаши ҳамкорлигида “Эзгу ғоядан-эзгу мақсад сари!” шиори остидаги “Беш ташаббус - беш имкон!” номли ёшлар форуми ўтказилди.


5.Дунё олимлари Наманганда: Гулчиликни ривожлантириш муҳокама қилинди

Айни кунларда Наманганда давом этаётган 59-анъанавий “Халқаро гул фестивали”га ҳамоҳанг тарзда “Ўзбекистонда манзаралари гуллар хилма-хиллиги: муаммолар ва ютуқлар” мавзуида халқаро илмий-амалий анжумани ўтказилди.


6.Наманганлик олим Россияда эътироф этилди

Наманган муҳандислик-технология институти ўқув ишлари бўйича проректори, иқтисод фанлари номзоди, доцент Рустамжон Исроилов Рязандаги нуфузли анжуманда “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни  ривожлантиришни такомиллаштириш” мавзусида маъруза қилиб, кўпчилик хорижий мутахассислар эътиборини қозонди.


7.Наманган Халқаро бизнес форумига чорлайди!

Шу йилнинг 7-8 июнь кунлари Наманганда “Doing Business with Namangan-2019” Халқаро инвестиция форуми ва “Made in Namangan-2019” Наманган вилояти ишлаб чиқарувчиларининг миллий кўргазмаси бўлиб ўтади.


8.Наманганда республика анжумани: Келажак тиббиёти бугундан шаклланади

Наманган шаҳридаги “Шодиёна” тантаналар мажмуасида “Соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш” мавзуида республика илмий-амалий анжумани бўлди.


9.Наманганда биринчи буйрак трансплантацияси амалга оширилди

2 соату 30 дақиқа давом этган операция давомида Наманган шаҳрида яшовчи 37 ёшли Барно Мусабоевага донор - отаси Собиржон Мусабоевнинг бир буйраги трансплантация қилинди. Уларнинг ҳолати қониқарли.


10.Наманганлик велоспортчи Осиё чемпионатида совриндор бўлди

Қитъамиз биринчилиги иштирокчилар учун ҳар тўрт йилликнинг энг нуфузли спорт анжумани – 2020 йили Токиода бошланадиган ёзги Олимпия ўйинлари йўлланмасига қимматли рейтинг очколарини тақдим этиши билан муҳим аҳамият касб этарди. Айни шу сабабли ҳам Осиёнинг турли мамлакатларидан келган спортчилар ўртасида ҳар бир йўналишда кечган пойгалар қизғин рақобат тусида кечди.


11.Дин-маърифатдур: Жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш керак!

Қуръони каримнинг илк ояти «Ўқи» деган даъват бўлгани, Пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в.нинг муборак ҳадисларидаги «Эй, Аллоҳ, мен сендан 3 нарсадан паноҳ сўрайман. Биринчиси, фойда бермайдиган илмдан, иккинчиси тўймас нафсдан, учинчиси қўрқмайдиган қалбдан асрагин» деган одамнинг умрига зеб бера оладиган тилак-истаклар назаримизда «Дин маърифатдир» деган таъкидга исбот бўла олади.


12.Наманган вилояти прокуратураси: халқ билан очиқ мулоқот таъминланади (ми?)

Илгари давлатнинг “қораловчи” функциясини бажаришгина чекланган прокуратура бугун фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ-манфаатларини қўриқлайдиган идорага, яъни “халқ прокуратураси”га айланишга устувор вазифа сифатида қарамоқда. Наманганда прокуратура органлари фаолиятининг 2019 йил ўтган ўн ойида 8 минг 617 кишининг бузилган ҳуқуқлари тикланишига эришилди. Теширув ва тергов ишлари давомида фуқароларга етказилган 25 миллиард 500 миллион сўмдан зиёд миқдордаги зарарлар ундириб берилди.


13.Электр таъминоти: очиқ саволларга аниқ жавоблар

Анжуманда журналист ва блогерлар аҳоли томонидан электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган “АСКУЭ” тизими бўйича ўрнатилган ҳисоблагичларнинг ишлашидан норози бўлаётгани ҳақида ҳам саволлар бериб, бу ҳақида мутасадди раҳбарлардан аниқ жавоб олишди.


14.Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси: Нималар ўзгарди? қандай наф беради?
Олдинги Солиқ кодекси бўйича ортиқча олинган маблағларнинг ойлар давомида чўзилиб қайтарилиши тадбиркорлик субъектларнинг фаолиятига зиён етказган бўлса, эндиликда солиқ органи тадбиркорларга ортиқча тўлов суммасини қайтариш билан бирга ҳар бир кечиктирилган кун учун фоиз тўлаб беради.

15.Наманганда мактабгача таълим: Кеча, бугун ва эртага

Вилоят мактабгача таълим бошқармаси  бошлиғи Ҳилола Юсупова ўз сўзида мамлакатимизда янги жорий этилган бу тизимда қисқа фурсат ичида салмоқли ишларга қўл урилгани, биргина вилоятимизнинг ўзида сўнгги уч йил ичида болалар қамрови кўрсаткичи 26 фоиздан 56,7 фоизга чиққанлигини қайд этди. Бу ўз навбатида 1244 та мактабгача таълим ташкилотида фаолият юритаётган 22 мингдан зиёд педагог-тарбиячиларга янада масъулият юклайди.


--> -->