Мақола топилди: 10 та

1.Ҳокимлик менсимаётган аҳоли мурожаати ечимига Олий Мажлис депутати киришди

Наманган шаҳар ҳокимлигига қилинган мурожаатлар ҳеч қандай натижа бермади. Оқибатда мазкур икки қаватли турар-жой биносида яшовчи фуқаролар Олий Мажлисга нома йўллади.


2.Наманганни энг китобхон вилоятга айлантирамиз!

Ушбу хайрли ташаббус Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан тўла қўллаб-қувватланиб, айни пайтда улар ўзлари таҳсил олган мактабларга китоблар туҳфа этмоқда.


3.Сенатор ўзи ўқиган мактабга китоблар совға қилди

Наманган шаҳридаги “Истиқлол текстиль дизайн” масъулияти чекланган жамияти раҳбари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати, Олий Мажлис Сенати аъзоси Бахтиёр Умаров ҳам “Китоб акцияси”га ўз ҳиссасини қўшди.


4."Қувватбахш" ичимликлар сотиш тақиқландими?

Бундай ичимликларни кўпроқ ёшларимиз истеъмол қилаётгани, энг ачинарлиси, улар орасида мактаб ўқувчилари сони ортиб бораётгани аниқланди. Натижаларга эътибор берадиган бўлсак, қувват берувчи ичимликларни татиб кўрган ўқувчилар 60 фоиз, уни “шунчаки қизиқиш учун” истеъмол қилганлар 35 фоизни ташкил этади.


5.Наманган бўйлаб "шараф лентаси" тарқатилди

Кўча бўйлаб сайрга чиққан юртдошларимиз, туристлар кўксига Ўзбекистон давлат байроғи тасвири туширилган, Ватан ҳимоячиларининг шарафли қаҳрамонликларини ўзида ифодалаган ленталар тақиб қўйилди.


6.НамДУ ректори янги лавозимга сайланди

Наманган давлат университети ректори, педагогика фанлари доктори, профессор Улуғбек Илясович Иноятов Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий кенгаши раиси этиб сайланди.


7."БЕМАҲАЛ ҚИЧҚИРГАН ХЎРОЗ" ёхуд "Адолат"чилар қонунни билишмайди-ми?

Аммо “Адолат” партияси вакилининг бемаврид қичқирган хўроздек сайловчиларни овоз беришга даъват қилгани “Адолат”чи йигитнинг Сайлов кодексидан бехабар эканлигини кўрсатади. Боз устига ҳали депутатликка номзодлар эълон қилингани йўқ. “Адолат” СДП аъзоси Дилбар Асқарованинг одамларни чалғитиб, қонунга хилоф равишда йўқ номзодларига даъват этиши эса бемаҳалда қичқирган хўроз қилиғидан бошқа нарса эмас.


8.Ўзбекистоннинг "Иттифоқ"қа қўшилиши халқимизга нима беради?

Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан интеграциялашув аҳамиятли ҳисобланади. Иттифоққа қўшилишимиз аграр маҳсулотларимизни Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатларига божхона тўловларисиз экспорт қилиш имкониятини берадики, бу катта миқдорда қўшимча фойда кўришимизга сабаб бўлади.


9.Ўзбекистон ва Иттифоқ: Кузатувчиликнинг фойда ва зарари нимада?

Ўзбекистон ва ўзбекистонликлар учун Евроосиё Иқтисодий Иттифоқида "кузатувчи давлат" мақомида иштирок этиши мақсадга мувофиқми? Кузатувчиликнинг фойда ва зарарлари нималарда ўз аксини топади? Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, “Адолат” социал-демократик партияси фракцияси аъзоси Акмал Бурхонов билан суҳбатимиз айни шу ҳақида бўлди.


10.Наманганда давлат бюджетидан самарасиз фойдаланилганми?

Ўрганишларда вилоят қишлоқ, сув ва ўрмон хўжалиги, ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасида эришилган ижобий натижалар, йўл қўйилган хато ва камчиликлар, муаммолар аниқланди. 2020 йилнинг молиявий назорат тадбирларида тўртта ҳолатда бюджет маблағларини талон-тарож қилиш ва ноқонуний ўзлаштириш ҳолатлари аниқланган ҳамда бу бўйича ўрнатилган тартибда чоралар кўрилган.


--> -->