Наманган вилояти, Уйчи тумани, Чўртик қишлоғида яшаб келган Алишер Дадамирзаев 1997 йили Россия Федерациясига кетганича шу вақтга қадар уйга қайтмаган эди. 2014 йилда Россия фуқаролигини олган Алишер Дадамирзаев Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 159-моддаси 4-қисми ва 242-модда 1-қисми бўйича айбланиб, ҳуқуқуни муҳофаза қилиш идоралари томонидан қидирувга берилганди.

Алишернинг дадаси Садриддин Дадамирзаевнинг “Севимли” телеканалининг “Замон” ахборот дастури мухбири Умида Қўшоқовага маълум қилишича, 70 ёшдан ошган отахоннинг ўғли онасининг таъзиясига ҳам кела олмаган.

Вилоят ИИБ, Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан олиб борилган музокаралар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 19 сентябрдаги қарори моҳияти тушунтирилиши натижасида Алишер Дадамирзаев узоқ йилик айрилиқдан сўнг она Ватанига – Уйчи туманидаги ўзи туғилиб ўсган хонадонига, яқинлари бағрига қайтарилди.

© namangan24.uz

--> -->