Мақола топилди: 10 та

1.Ҳоким сайёр қабулидан одамларнинг кўнгли тўлдими?

- Вилоят ҳокимига каттакон раҳмат, - дея гап бошлади қабулдан чиқиб келган уйчилик Умиджон Қирғизов. – Наманган муҳандислик-қурилиш институтининг транспорт факультетини тамомлаганимдан кейин, икки йилча иш тополмай юрдим. Сайёр қабул натижасида мен вилоят бандлик бошқармасига масъул вазифада иш бошлаш учун ариза ёздим. Насиб этса, катта карьерамни бошлайман.


2."Навбаҳор" ўз уйидаги илк ўйинда супер ғалабага эришди!

Наманганда футболни ривожлантириш, "Навбаҳор" мавқеини ошириш мақсадида Франциянинг "Лион" клуби билан ҳамкорлик ўрнатилади!


3.Андрей Канчельскис: Наманган ҳокими – жонкуяр, ёрдамчилари эса...

Намангандан ҳеч қайси мураббий яхшиликча кетмаган. Лекин мен нолисам, уят. Мени қўлларида кўтариб юришди. Биз катта натижаларга эришмаган бўлсак-да, “топ” жамоаларга бошоғриқ бўла олдик. "Навбаҳор" 14 йил деганда медални қўлга киритди.


4.Ҳоким блогер мурожаатига "реакция" қилди: Отасиз оилага уй қуриб берилади

Шаҳар ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов мурожаатимизга тезкорлик билан муносабат билдириб, бугун соат 16:00да қўнғироқ қилишини билдирди. Айтилган вақтда ҳокимдан қўнғироқ бўлди, у киши билан Дилором опа истиқомат қилаётган хонадонга етиб бордик.


5.Хавотир: Блогер Наманганда қўзғолон кўтармоқчими?

Афтидан блогеримиз узоқроқдан (хориждаги “дўстлар”дан) “Юртда норозилик, ғалаён кўтариб жамияти тинчлигига раҳна соласан” деган жиддий буюртма олган кўринади. Акс ҳолда бу даражада даъваткорлик қилмасмиди? Халқнинг раҳбарларга нисбатан айтган эътирофи шунчалик энсасини қотирмасмиди?


6.РАМАЗОНДА "КЎЛ БЎЙИ"ГА СУВИ КЕЛДИ ёхуд муаммони ҳал этишда ҳоким аралашуви шартми-ди?

Муаммо юзасидан маҳалламиз фуқароси Файзулло Умматов Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоровнинг “Facebook” ижтимоий тармоғидаги шахсий саҳифасига мурожаат йўллаган. Ҳоким ўринли илтимосни инобатга олиб, туман мутасаддиларига топшириқ берган. Масъуллар айни масала бўйича ҳудудга келиб, вазиятни ўрганишди ва тезда фаолиятга киришишди.


7.Ҳокимларни депутатликка сайланишига чек қўйиш керак

Афсуски, яккаҳокимликка ўрганган ва жамоатчилик назоратини, танқидини қабул қилолмайдиган ҳокимлар томонидан Кенгашнинг эркин фаолият юритишига ва депутатларнинг бемалол фикр билдириш имконияти иложи борича чекланади. Ўз-ўзидан депутатлар ҳам сен менга тегма, мен сенга тегмайман муҳитига мослашиб қолади.


8.Бугун туғилган кун: Ибратли умр йўли

Абдурасул Ғаппоровичнинг фарзандлари ва шогирдларига алоҳида фахр билан “Менинг рекордимини фақат такрорлаш мумкин, лекин янгилаб бўлмайди”, деган иборалари бор. Абдурасул ака нафақат мактабда, кириш имтиҳонида ва олийгоҳда ўқиш давомида, балки прокуратура ва суд органларидаги хизмати давомида Харьков шаҳри ва Тошкент шаҳридаги малака ошириш курсларида ҳам фақат “аъло” баҳолар олди, “тўрт” ёки ундан паст баҳо нималагини билмаган.


9.Маҳалла ва нуронийларни қўллаш тизими моҳияти нималарда акс этади?

Маҳалла раислари янгича ёндашув, янгича тизим асосида иш бошламоқда. Маҳалла раислари янги ваколатлар асосида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси, профилактика инспектори фаолиятини мувофиқлаштириб боради. Ўз-ўзидан равшанки, ҳуқуқ ва ваколат билан бирга аҳоли, жамоатчилик олдида бурч ва мажбурият ҳам пайдо бўлмоқда.


10.Давлат хизматчиси қандай бўлиши керак?

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2022 йил 8 август куни «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги Қонунни имзолади. Хўш, мазкур қонун кимларга қўлланилади?


--> -->