Пойтахтимиздаги "Ўзбекистон" нашриёт-матбаа ижодий уйида давлатимиз раҳбари Шавкат Миромонович Мирзиёев асарларининг тўртинчи  жилди нашрдан чиқди.

"Миллий тикланишдан - миллий юксалиш сари" номли янги китобнинг биринчи бўлимига мамлакатимиз сиёсий-ижтимоий ҳаётидаги энг муҳим воқеалар муносабати билан сўзланган нутқ ва маърузалар киритилган ушбу китобнинг иккинчи бўлимидан коронавирусга қарши курашга бағишланган видеоселектордаги маъруза, нутқ ҳамда мурожаатлар жой олган. Учинчи бўлимга хорижий давлатлар ва нуфузли ҳалқаро ташкилотлар раҳбарлари билан учрашувлар, охирги бўлимдан эса юртимизда кенг нишонланиб келаётган умумхалқ байрамлари, тарихий саналар, турли халқаро анжуманлар, тадбир ва маросимлар муносабати билан йўлланган табрик ва қутловлар жой олган.

Эслатиб ўтамиз, шу кунга қадар Президент Шавкат Мирзиёев асарларининг 3 жилди чоп этилган бўлиб, 1-жилд “Миллий тараққиёт йўлимизни қатьият билан давом эттириб янги босқичга кўтарамиз”, 2-жилд  “Халқимизнинг розилиги бизнинг фаолиятимизга берилган энг олий баҳодир”, 3-жилд эса “Нияти улуғ халқнинг иши ҳам улуғ, ҳаёти ёруғ ва келажаги фаровон бўлади” дея номланган эди.

Аҳрорбек Акбаров,
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги
Ёшлар парламенти аъзоси, "Миллий тикланиш" партияси фаоли.

© namangan24.uz

--> -->