Наманган вилоятидаги Мингбулоқ нефть конини ўзлаштириш бўйича инвестиция лойиҳасига асосан  синов тариқасида биринчи нефть қазиб олинди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Шу муносабат билан ўтказилган тантанада Наманган вилояти ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Хайрулло Бозоров ҳамда Энергетика вазири Алишер Султонов ҳозир бўлишган.

Лойиҳани амалга оширувчи масъулияти чекланган жамияти шаклидаги "Мингбулоқнефть" қўшма корхонаси "Ўзбекнефтгаз" акциядорлик жамияти ва Хитой миллий нефть-газ корпорацияси  - “CNPC” томонидан ташкил этилган.

Лойиҳа Ўзбекистон ва Хитой Халқ Республикаси ўртасида энергетика соҳаси бўйича ҳамкорликда амалга оширилаётган энг йирик лойиҳалардан бири бўлиб, у "Бир макон – бир йўл" тарихий стратегияси доирасида амалга оширилмоқда.

Экспертларнинг фикрича, Мингбулоқ кони бир неча сабабларга кўра мураккаб лойиҳа саналади. Конни ўзлаштириш: катта чуқурлик (6000 м ва ундан юқори); юқори резервуар босим (115 МПа дан ортиқ) ва резервуар ҳарорат (168 ° С дан ортиқ) ва каби омилларга шулар жумласидандир.

Маълумот ўрнида, Хитойнинг Тарим ҳавзасидаги бундай конларни ўзлаштиришда “СNPC” нефть компанияси катта тажриба орттирган.

Эслатиб ўтамиз, 1992 йил март ойида ҳам Мингбулоқда йирик миқдордаги нефть чиққан, аммо маълум сабабларга кўра кондаги бу манба йўқолиб қолган эди.

© namangan24.uz

--> -->